Latest news

16:31"Манчестер Юнайтед" юлдуз хавбекини сотиб юбормоқчи  1 15:51Алькантара "Барселона"дан кетди. Собиқ хавбек Фликнинг штабида бир ой ишлади  2 15:18Вазиятларга бой ўтган учрашувда "Сўғдиёна" Тошкентдан ғалаба билан қайтди ГАЛЕРЕЯ  1 14:56Жейдон Санчо АПЛ грандига ўтиши мумкин  2 14:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор"нинг гуруҳ босқичидаги рақиблари аниқланди  35 13:06Июнда Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Черчесов клуб билан шартнома имзолашга яқин?!  8 12:22ОЧЛ-2. "Насаф" гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олди  20 11:45Мактоминей – итальян грандини мақсади. Клуб МЮ хавбекининг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  1 11:11Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 0:1  2 10:46"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига 150 миллион евро таклиф қилди  5 10:18Эрик тен Хаг АПЛнинг 1-тури олдидан: "Биз тайёр эмасмиз, аммо..."  11 09:47Миср терма жамоаси ҳимоячиси наркотик таъсирида полициячини автомобилда уриб, ўлдирди  7 09:19Футзал. Бугун терма жамоамиз амалдаги жаҳон чемпионларига қарши баҳс олиб боради  4 08:51"Аякс" ва "Панатинаикос" пеналтилар сериясида берилган зарбалар сони бўйича еврокубоклар рекордини ўрнатди  7 08:20Тошкент дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни Ўзбекистон кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛEРEЯ  2

Элдорбек Суюнов: "Евро-2016да Нойер, Чех ва Льориснинг ўйинларини диққат билан кузатаман" News

Элдорбек Суюнов: "Евро-2016да Нойер, Чех ва Льориснинг ўйинларини диққат билан кузатаман"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Насаф" клуби дарвозабони Элдорбек Суюнов Европа чемпионатида ўз амплуадошларининг ўйинларига алоҳида эътибор қаратишини таъкидлаб ўтди.


Ўзбекистон терма жамоасининг "қуруқ" серия ўтказиш бўйича рекордчи дарвозабони Элдорбек Суюнов билан боғланиб, Европа чемпионати хусусида унинг фикрларини сўрадик.

Яъни, моҳир дарвозабон Евро-2016да ўз амплуадошлари ичидан кимларни ўйинига қизиқиши ва ҳамкасблари орасидан қай бирини кучлироқ деб ҳисоблаши ҳақида гапириб ўтди.


- Францияда бўлиб ўтадиган футбол байрамини кўпчилик қатори интизорлик билан кутдим. Европа чемпионати қизиқарли ўтиши аниқ. Кимларни ўйинини диққат билан кузатаман? Аввало Мануэль Нойер ва Петр Чех иштирокидаги учрашувларни катта қизиқиш билан томоша қиламан. Уларнинг ҳаракатларини кузатиш мен учун икки ҳисса қизиқ. Нойер ва Чехни жаҳондаги энг кучли дарвозабонлардан, деб биламан. Олдиндан Петр Чехнинг ўйинларини ёқтирардим. Нойер эса ундан ҳам ўтиб кетди. Яъни охирги йилларда ушбу немис дарвозабони жаҳонда ким биринчи рақамли кипер эканлигини исботлади. Ушбу тажрибали дарвозабонларнинг ҳаракатларини томоша қилиб нафақат завқ оламан, балки мен учун ўрганадиган жиҳатлари ҳам бисёр. Шунингдек, ушбу мусобақада Уго Льориснинг ўйинларини ҳам катта қизиқиш билан кутяпман. Чунки ушбу ҳамкасбим ўз уйларида ўтадиган муҳим турнирда қандай ҳаракат қилиши қизиқ бўлади. Франция Европа чемпионати фаворитлари қаторида. Кўп нарса эса Льориснинг ўйинларига ҳам боғлиқ бўлади. Ушбу Европа чемпионатида Нойер, Чех ва Льориснинг ўйинларига катта эътибор қаратаман.

Кимга мухлислик қиламан? Англия терма жамоаси мухлисиман. Мануэль Нойер туфайли Йоахим Лёв бошқарувидаги немис машинасига ҳам ишқибозлиқ қиламан. Менга қолса Англия бош соврин билан уйга қайтгани маъқул. Аммо Германия ғолибликка асосий даъвогар. Германия чемпион бўлса ҳам бундан хурсанд бўламан.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика