Latest news

14:55Людмила Карачик: "Кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз"  0 14:40Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади  0 14:24Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"  0 13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  0 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  43 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  9 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  3 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  5 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  3 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  6

Элдор Тожибоев: “Энг яхши бўлиш доимо ёқимли” News

Элдор Тожибоев: “Энг яхши бўлиш доимо ёқимли”

Олий лигага қайтган “Шўртан” бу йилги мавсумни юқори даражада ўтказди.
Таркибда маҳоратли ўйинчиларнинг жамлангани ҳам қайсидир маънода бунга сабаб бўлди дейиш мумкин. Хусусан дарвозабон Элдор Тожибоев жорий мавсум ғузорликлар дарвазасини ишончли тарзда қўриқлади. Шу боис “СА” талқинига кўра Тожибоев биринчи лига якуни бўйича “Мавсумнинг энг яхши дарвозабони” бўлди. Шу муносабат билан 28 ёшли посбонни суҳбатга чорладик.  

- Элдор ака, “СА” талқинига кўра “Мавсумнинг энг яхши дарвозабони” бўлдингиз. Бундан хабарингиз борми?
- Ҳа, албатта. Буни сайтга кирганимда билдим. Тўғриси, бундан хурсанд бўлдим. Энг яхши бўлиш доимо ёқимли ва кишини руҳан тетиклаштиради. Бунинг сайт ижодкорларига миннатдорчилик билдираман. 

- “Шўртан” бир йиллик танаффусдан сўнг яна элитага қайтди. Поёнига етган мавсумда жамоангизнинг иштироки ҳақида фикрингиз қандай?
- Бу йил таркибимиз жуда яхши шакллантирилди. Биринчи босқичда рақибларимизга айтарли имконият қолдирмадик ва олдимизга қўйилган вазифани деярли 70 фоизга бажариб бўлгандик. Бу эса йигитларни ҳотиржамликка берилишига сабаб бўлди. Чунки иккинчи босқичда аввалгидек шижоат кўзга ташланмади. Барибир инсонни ички руҳий жиҳатдан алдай олмайсиз. Футболчилар бўшашиб кетди. Шунинг учун иккинчи босқичда бироз қийналдик. Шунга қарамай 1-ўринни эгалладик.  

- Бу йилги мавсум сиз учун қандай ўтди?
- Жамоам билан кичик олтин медалларни қўлга киритдим. Мавсум мобайнида деярли барча учрашувларда ўйнадим. Бу йил кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдим. Табиийки бу жуда ҳам фойдали. Келаси йил энди олий лигада ҳам асосий дарвозабон бўлиш учун интиламан. 

- “Шўртан” билан ҳамкорликни давом эттирасизми?
- Олдимда бир нечта таклиф бўлишига қарамай, “Шўртан”да қолмоқчиман. Чунки бу ерда ҳам мени ҳамма нарса қониқтирмоқда. Мураббий билан муносабатим яхши. Яна ишонч билдиришаётганидан эса унумли фойдаланиб, олий лигада ҳам ўзимни кўрсатиш ниятим бор. 

- Жорий мавсум ўз амплуангиз бўйича кимларнинг ўйини ёқди?
- (Бироз ўйланиб) Тўғриси, жамоалар билан мавсум мобайнида икки марта ўйнаганимиз учун дастлабки учрашувда битта посбон ҳаракат қилса, кейинги баҳсда бошқаси дарвозада турди. Шунинг учун алоҳида бир ҳамкасбимни ажратиб кўрсатишга қийналаман. Майли битта номзод айтаман, “Машъал”даги Ҳусан Олимжоновнинг ҳаракати ёмон эмас. Ёш бўлишига қарамай, реакциялари кучли кўринди. Агар ўз устида ишлашни давом эттирса, ундан келажакда кучли дарвозабон чиқади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика