Latest news

09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  1 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  5 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  10 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  50 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1

Элдор Суюнов: "Уммонни ютишимиз шарт эди" News

Элдор Суюнов: "Уммонни ютишимиз шарт эди"

Ўзбекистон терма жамоаси посбони Элдор Суюновдан кечаги ўйин ҳақида қисқача фикрларини сўрадик.

Кечаги ўйинда Уммонни ютишимиз шарт эди. Нима бўлишидан қатъий назар, биз Уммонга қарши баҳсда фақат ғалаба қозонишимиз керак. У хоҳ меҳмонда бўлсин, хоҳ уйда. Расмий ўйинми, ўртоқлик ўйиними бу каби жамоаларни Ўзбекистон мағлуб этиши лозим. Афсуски ўйлаган режамизни амалга ошира олмадик. Таркибда кўплаб ёшлар ҳаракат қилишди. Янги футболчилар ҳали терма жамоа ўйинига мослашиб кетишмагани панд берди. Лекин ёш футболчилар ёмон ўйнашди деб бўлмайди. Яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олганимизда ҳаммаси бошқача бўларди.

- Умуман Уммондан шундай жиддий қаршилик кутганмидингиз?

- Тўғрисини айтсам, шахсан ўзим улардан айнан ҳимоявий ўйин кутгандим. Вьетнамда олимпия терма жамоаси таркибида уларга қарши ўйнагандик ва ўшанда ҳам уммонликлар айнан қарши ҳужумларда ҳаракат қилиб, бизни мағлуб этишган эди. Лекин айтиб ўтганимдек, Уммонни ҳар қанақасига ҳам фақат мағлуб этишимиз керак. Кечаги мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, ўз айбимизни ювишга ҳаракат қиламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика