Latest news

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  2 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  6 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

Элдор Суюнов: "Ўйлашимча, "Бавария" Арсен Венгер жамоаси дарвозасига 4-5 та гол киритади" News

Элдор Суюнов: "Ўйлашимча, "Бавария" Арсен Венгер жамоаси дарвозасига 4-5 та гол киритади"

Бугун тунда ЕЧЛ нимчорак финал жавоб баҳслари бўлиб ўтади.

Унда "Бавария" - "Арсенал" ва "Атлетико" - "Милан" жамоалари ўзаро беллашишади. Бу учрашувлар жуда кўпчиликнинг диққат эътиборида бўлиши табиий. Биз Ўзбекистон терма жамоаси ва Қаршининг "Насаф" клуби посбони Элдор Суюнов билан бугунги ўйинлардан нималарни кутаётгани ҳақида сўрадик.

Бугунги ҳар иккала баҳс ҳам жуда қизиқарли ва томошабоп кечади деб ўйлайман. Куниннг марказий баҳси сўзсиз Мюнхенда "Бавария" - "Арсенал" ўртасида бўлиб ўтади. Бу ўйин ҳақида фикр юритадиган бўлсам, менимча, "Бавария" жамоаси йирик ҳисобда Лондон жамоасини мағлубиятга учратади. Бу мени шахсий фикрим. Ўйин ҳужумкор тарзда кечиши аниқ. Ўйлашимча, "Бавария"  Арсен Венгер жамоаси дарвозасига 4-5 та гол киритади.

"Атлетико" - "Милан" тўқнашуви ҳам футбол мухлисларини зериктириб қўймайди деб ўйлайман. Биринчи ўйинда "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада, фикримча, бугун "Милан" клуби вазиятни ўз томонига ижобий ҳал эта олади. Кларенс Зеедорф бошчилик қилаётган "Милан" жамоаси бундай турнирларда қандай ўйнашни яхши билади. Бугунги баҳсда "Милан"га тажриба ас қотиши мумкин. "Бавария" ва "Милан" кейинги босқичга йўл олади деб ўйлайман.

Мен қайси ўйинни кўраман? Албатта "Бавария" - "Арсенал" баҳсини танлайман. Бу учрашув кескин курашларга бой ва асосийси, томошабоп бўлади. Мен учун "Бавария" посбони Мануэль Нойернинг ўйинлари жуда қизиқ. Унинг ҳар бир ҳаракатлари ва сейвлари кўпчилик қатори мени  ҳам лол қолдириб келади. Шунингдек, Тони Кроос ва Тиаго Алькантараларнинг кўрсатаётган футболи менга манзур бўлмоқда. Бу футболчилар ҳозирда ўзининг юксалиш даврида.

Диего Коста ва Марио Балотелли дуэлида Марио Балотеллинининг имкониятларини юқорироқ баҳолаган бўлардим. Ўйлашимча, Марио Балотелли бугун Куртуа дарвозасига йўл топа олади.
 
Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика