Latest news

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  9 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  183 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  12 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Элдор Шомуродов: "Юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан" News

Элдор Шомуродов: "Юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан"

"Бунёдкор"дан "Ростов" клубига ўтган ҳужумчи Элдор Шомуродов "қалдирғочлар"га миннатдорчилик билдирди.

"Ассалому алайкум, қадрли дўстлар, азиз устоз ва мураббийлар, севимли мухлисларим! Кейинги тақдиримни Россия премьер-лигасининг “Ростов” клуби билан боғладим. Бундан бахтиёрман. Чунки ўзимни премьер-лигада синаб кўришни жуда-жуда истагандим.

“Машъал”дан “Бунёдкор”га йўл олиб адашмадим, аксинча катта ўсишга эришдим. Умуман, футболнинг илк сабоқларини ўрганишимда, хизматларини аямаган ва мен учун трамплин бўлган "Машъал" клубига, раҳбарлари, мураббийлари, барча ишчи ходимларига каттакон раҳмат дейман. 

Энди Тошкент клубидан “Ростов”га ўтдим. Ўйлайманки, бу қарорим ҳам ҳар томонлама фойдали бўлади.

Россия премьер-лигасига йўл олишимда ўз ёрдамларини аямаган барча инсонларга раҳмат дейман. Алоҳида ташаккурларимни “Бунёдкор” ФК бош директори Мурод Алиевга, бош мураббий Миржалол Қосимовга билдирмоқчиман. Чунки бу инсонлар мени тўғри тушунишиб, кучли чемпионатда тўп тепиш истагимни маъқуллашди ва қароримни қўллаб-қувватлашди кучли чемпионатдан таклиф келса клуб раҳбарияти футболчининг хоҳиш ва истакларини биринчи ўринга қўяди. Менга оқ фотиҳа тилаб, Россия клубига ўтишимда кўмак берганлари учун уларга яна бир-бор миннатдорчилик билдираман.

Қадрли дўстларим, Сизлар билан ажойиб дарвларни бирга ўтказдик. Ёрқин ғалабалар, аламли мағлубиятларда бирга бўлдик. Бундай онлар ҳаётим зарварақларида унутилмас бўлиб қолади. Ҳаммаси учун раҳмат.

Азиз мухлислар, Сизларнинг кўмагингиз ва далдангиз ҳозирги пайтда мен учун ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Чунки ҳаётимда янги саҳифа очилаётган палла. Дуоларингиз, далдангиз мени янада кучлироқ қилади. “Ростов”даги рақобатда ижобий ҳислатларимни намойиш этиб, юртимиз шаънини руслар диёрида муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан.

Ҳозирча Россия майдонларида “Ростов” либосида ўйнайман. Ишонаманки, 2018 йилда руслар заминида Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида ҳам албатта тўп тепиш насиб қилади" - деб ёзади Шомуродов ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасига.

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика