Latest news

19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  2 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  1 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  4 17:40Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  4 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  24 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  6 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  9 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  7 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  26 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1

Элдор Шомуродов: "Ўзбекистонлик футболчилар Европада қанча кўп ўйнашса, терма жамоага шунчалик яхши" News

Элдор Шомуродов: "Ўзбекистонлик футболчилар Европада қанча кўп ўйнашса, терма жамоага шунчалик яхши"

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов UEFA.COM сайтига интервью берди.

Қуйида унинг терма жамоага оид жавобларини тақдим этамиз.

Терма жамоадаги сардорлик

Бу мен учун катта аҳамиятга эга. Буни сўз билан таърифлаш қийин. Бунчалик эрта сардор этиб тайинлашлари ва терма жамоа учун бу қадар муҳим футболчи бўламан деб ўйламагандим. Ҳозир бизда авлодлар алмашмоқда, ёш ўйинчилар майдонга тушмоқда, мен катталар футболчи сифатида уларга ўрнак бўлишим керак, шунинг учун бу мен учун жуда муҳим.

Ўзбекистон ҳақида

Мен ватанимни жуда яхши кўраман. Мен учун мамлакат ҳам, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муҳим. Терма жамоага чақирилганимда ёки таътил пайтида юртимга бораман. Бошқа пайт эса бунинг учун вақтим етмайди. Ўзбекистон ва ота-онамни албатта жуда соғинаман.

А Серияда ўйнаган иккинчи ўзбекистонлик футболчи

Албатта бундан фахрланаман ва мамнунман. Лекин бизда бу даражада ўйнай оладиган футболчилар кўп. Мен уларнинг шу ерда тўп тепишларини жуда истардим. Мен имкон қадар кўпроқ ўйинчиларимизни Европада бўлишини истардим. Бу бутунлай бошқача футбол, бошқача тезлик. Бу ерда ўсиш учун кўп нарса мавжуд. Футболчиларимиз Европада қанча кўп ўйнашса, терма жамоага шунчалик яхши бўлади.



Элдор Шомуродов: "Конференция лигасида чемпион бўлмоқчиман"        

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика