Latest news

19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  0 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  2 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  9 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  2 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  7 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1

Элдор Шомуродов: "Асосийси гол эмас, муҳими ғалаба" News

Элдор Шомуродов: "Асосийси гол эмас, муҳими ғалаба"

Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Уммон (2:1) учрашувидан сўнг ғалаба тўпи муаллифи Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Осиё Кубогидаги биринчи ўйин бўлганлиги учун барчада ҳаяжон билинди. Лекин қийин бўлса ҳам ғалабага эришдик. Бундан барча хурсанд. Худо хоҳласа кейинги баҳсда бундан яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз", - деб гап бошлади Элдор Шомуродов.

- Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида захирадан тушдингиз. Купер сизга нимадир дедими?
- Биринчи тўпга югур, имкон қадар яқинроқ ўйнади деб айтди.

- Гол урилган вазият ҳақида нима дея оласиз?
- Икром менга пас берди, бу шунчаки ўйиндаги вазият бўлди. Муҳими гол эмас, муҳими ғалаба.



- Осиё Кубогидаги дебют учрашувида гол урдингиз...
- Тўғриси бу ҳақда ўйламадим. Лекин ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

- Кейинги баҳс Туркманистон билан. Бугун қўшниларимиз Япония билан деярли тенгма-тенг ўйнашди...
- Туркманистон ҳам яхши жамоа эканлигини кўриниб турибди. Лекин бугун илк учрашувда ютиб олдик, ўйлайманки кейинги баҳсда бундан яхшироқ ўйнаймиз.


Нарзулла Сайдуллаев Шаржа шаҳридан

Rating: +107   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика