Latest news

12:50"Бенфика" Туркия терма жамоаси етакчиларидан бирини сотиб олди  0 12:22Водий дербиси қачон ўтказилади? Суперлиганинг октябрь ойи тақвими  0 12:05Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп тепаётган "Қайрат"да бош мураббий ўзгарди  1 11:42Саудия Арабистони клуби яна бир бразилияликни ўз сафига қўшиб олди  0 11:17Роналду: "Португалия терма жамоасидаги фаолиятимни якунлаш? Мен асосий таркибда ўйнашим керак"  11 10:45Расман. Шукуровнинг янги жамоаси навбатдаги трансферни эълон қилди  0 10:17"Ал Иттиҳод" "Аякс" етакчиларидан бирини сотиб олди  0 09:50Германия терма жамоасининг янги сардори маълум  1 09:21"Ал Насср" "Челси" футболчисини 23 миллион еврога сотиб олди  2 08:52Легионеримиз жароҳат сабабли Ўзбекистон МТЖнинг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади  6 08:24ПСЖ футболчиси "Ал Иттиҳод"га кўчиб ўтди  0 07:55Расман. Осимхен "Наполи"ни тарк этди  6 07:37Расман. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  8 23:30Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   14 23:08Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  27

Элдор Шомуродов Фаластин билан ўйиндан кейинги гап-сўзларга муносабат билдирди News

Элдор Шомуродов Фаластин билан ўйиндан кейинги гап-сўзларга муносабат билдирди

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Фаластинга меҳмонда имкониятни бой бериб қўйди.

Ўйиндан кейин ҳар ким ўзича хулоса чиқарди. Бу табиий ҳолат. Ўша куни ўйин пайти майдон четида бўлган ва ўйиндан кейин стадионда ҳам, меҳмонхонада ҳам футболчиларнинг аҳволини ўз кўзи билан кўрган одам сифатида айтишим мумкин-ки, улар учун ҳам бу кутилмаган натижа бўлди. Ғалати ўйин ва ҳеч ким кутмаган мағлубият.
Охирги кунларда турли гап-сўзлар ва миш-мишлар кўпайиб кетди. Биз эса бугун Иорданияда бўлиб турган терма жамоамизнинг асосий ҳужумчиси Элдор Шомуродовни суҳбатга таклиф қилдик. Қуйида "Ростов" аъзоси бўлган форвардимиз билан савол-жавобларимизни эътиборингизга ҳавола этамиз.


- Фаластин билан ўйинда нима бўлди, нима учун терма жамоа ўйнай олмади?
- Баъзида шундай ўйинлар бўлади-ки, нима учун ундай бўлганининг сабабини айта олмайсиз. Бу биз юта оладиган рақиб деб ўйлаётгандик. Биринчи бўлим бизни назоратимиз остида ўтди, лекин вазиятлар ярата олмадик. Бундай ҳолатда ўйин биринчи голгача давом этишини билиб турган эдик. Ўша биринчи голни биз урганимизда биз ғалаба қозонган бўлардик. Афсуски, улар биринчи бўлиб гол уришди, ўша голдан кейин сўнгги дақиқаларда уларда яна вазиятлар бўлди.


Уларнинг икки нафар марказий ҳимоячиси менга жуда ҳам яқин ўйнади.


Яқинда Россия чемпионати доирасида "Ростов" билан "Уфа" меҳмони бўлганимизда ҳам шундай бўлганди. 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганмиз ва нималар бўлганини ҳеч ким тушунмаганди. Деярли худди шундай вазият бўлганди ўшанда ҳам. Фаластинга қарши баҳс биринчи ўйин ва кейинги турларда биз хатоларни тўғрилашга ва керакли очколарни жамғаришга ҳаракат қиламиз.

- Нима учун ўша куни майдонда якка курашларнинг жуда кўпини мезбонлар ютишди?
- Гол ўтказиб юборганимиздан кейин бу ҳолат кўпроқ кўзга ташланди. Балки, биз гол ўтказиб юборишга тайёр эмасмидик... Руҳий устунлик биринчи голдан кейин фаластинликлар томонга ўтди. Назаримда, улар дуранг учун тўп тепишаётганди. Афсуски, кутилмагандаги голдан сўнг биз олдинга кўпроқ куч билан ўтишга мажбур бўлдик ва ҳимоя очилиб кетди. Камига ўзимизнинг хато билан яна гол ўтказиб юбордик.


- Терма жамоа футболчиларида моддий тарафдан мотивация йўқ ва шу сабаб улар жонини бериб ўйнамади қабилидаги гап-сўзлар пайдо бўлди. Терма жамоада ўйинчилар учун ҳақиқатдан ҳам пул биринчи даражали мотивациями?
- Бундай гапни тарқатадиганларнинг ўзлари кўпроқ пулни ўйлайдиган инсонлар бўлса керак. Шахсан ўзим ҳеч қачон пулни биринчи ўринга қўймаганман. Пул ҳамма нарсани ҳал қилмайди. Бошқа йигитлар ҳам бу йўлда пул асосий планда эмаслигини билади. Ҳар бир футболчи ёшлигидан миллий терма жамоага илинишни ва терма жамоа либосида тўп тепишни орзу қилади. Шу жумладан ўзим ҳам. Қандай қилиб ёшликдан ният қилган орзусига эришган футболчи у ерда пул учун ўйнаши мумкин? Терма жамоада ҳамма халқ учун, мухлислар учун, ўзи ва оиласи шаъни учун ўйнайди. Бу ерда пул ҳеч қачон биринчи ўринда турмаган. Жамоада ҳамма ғалаба қозонишни ва мухлисларни хурсанд қилишни хоҳлайди.

- Футболчилар мураббийни кетказиш учун атай ўйнашмади деган гапга қандай фикр билдирасиз?
- Қандай қилиб унақа бўлиши мумкин? Бу ҳеч бир болани ҳаёлига ҳам келмаган нарса. Одамлар бунақанги гапларни қаердан ўйлаб топишига ҳайронман. Терма жамоада ҳаммамиз бир оиламиз ва бу ерда кимнидир сиқиб чиқариш ёки кетказтириш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Ҳаммани ҳаёли фақат бир нарсада - Жаҳон чемпионатига чиқиш. Тўғри, биз кутилмаганда ютқазиб қўйдик. Мағлубиятдан кейин турли фикрлар ва шубҳалар бўлиб туради. Лекин, бу даражадаги гаплар жуда нотўғри.


- Фаластин терма жамоаси мураббийлари Ўзбекистонни жуда яхши ўрганишган ва шунга яраша тайёрланишган. Сизни ҳам икки нафар бақувват ҳимоячилар қўриқлади ва имкон бермади ҳисоб. Нима учун биз уларга қарши мана шундай тайёрланмадик. Рақибга жиддий қарамадикми?
- Шахсан ўзим 1-сентябрда терма жамоа ихтиёрига етиб келдим. Вақтимиз етганча рақибни ўргандик. Орада вақт қисқа эди, лекин шунга қарамай уларни ўргандик. Икки нафар яхши ҳужумчиси борлигини билардик ва уларни ўргандик. Улар ҳимояда кўпроқ узун паслар билан чиқишини кўрсатишди бизга. Афсуски, майдонда курашларнинг кўпроқ улар ютишди, биз курашларда ютқазганимиз учун ҳам мағлуб бўлдик. Бундай ўйинларда курашларни ютқазмаслик керак.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Амман, Иордания

Rating: -154   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика