Latest news

17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  6 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:29Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай (матнли трансляция)  36 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   4 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  5 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  4 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  9 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  25 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2

Элдор Шомуродов: "Энг яхши футболчи бўлганимдан кўп хурсанд бўлмоқчи эмасман" News

Элдор Шомуродов: "Энг яхши футболчи бўлганимдан кўп хурсанд бўлмоқчи эмасман"

2021 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилган "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдирди.

"Барчага ассалому алайкум. Тўғрисини айтсам бу совринни ютганимдан кўп хурсанд бўлмоқчи эмасман. Сабаби биринчисини ютганимдан кейин бир йил пауза бўлиб қолди. Ҳисоблаб кўрсам Одил аканинг (Аҳмедов) рекордини янгилай олмас эканман (кулади). Албатта бу ҳазил.

Ёшлигимда кўпчилик ўзбекистонлик футболчилар ҳам дунёнинг кучли лигаларида ўйнай оладими деган савол беришади. Ўз ўйинларим билан ўша саволларга жавоб бердим деб ўйлайман.

Бу йил кўпроқ омадим келди деб ўйлайман, чунки Машарипов ҳам, Норчаев ҳам соврин учун муносиб ўйин намойиш этишганди. Барчага раҳмат айтаман", - деди 2021 йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси Элдор Шомуродов.



Шомуродов ва Бердиев тенгсиз! UZ Football Awards-2021 тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.         

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика