Latest news

17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  11 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  106 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  13 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1

Элдор Салоҳнинг натижасини янгилайдими? News

Элдор Салоҳнинг натижасини янгилайдими?

Championat.asia'да "ПиппоГол" блогига старт берилди.

Биз учун Мессининг кетишидан Шомуродовнинг Римга кўчгани муҳимроқ. Шу туфайли мазкур трансферга атрофлича тўхталишга қарор қилдик.

"Женоа" тарихига кирди

"Рома" 3 август куни ўзбекистонлик форварднинг трансферини эълон қилди. "Бўрилар" ҳамюртимизнинг трансфер ҳуқуқини 17,5 млн еврога харид қилди. Эътиборли жиҳати шундаки, Элдор бу орқали Генуя клуби тарихидаги энг қиммат сотувлар ўнлигидан ўрин олди. Тўлиқ рўйхат билан қуйида танишинг.


исмйилклубнарх
1Кшиштоф Пионтек2019"Милан"35 млн евро
2Диего Милито2009"Интер"28 млн евро
3Кристиан Ромеро2019"Ювентус"26 млн евро
4Пьетро Пеллегри2017"Монако"20,9 млн евро
5Стефан Эл-Шаарави2011"Милан"20,3 млн евро
6Диего Лаксалт2018"Милан"19 млн евро
7Ленардо Паволетти2016"Наполи"18 млн евро
8Николо Ровелла2020"Ювентус"18 млн евро
9Элдор Шомуродов2021"Рома"17,5 млн евро
10Жованни Симеоне2017"Фиорентина"17 млн евро


Салоҳдан қимматроқ...

Юқорида Шомуродовнинг трансфери "Рома" учун 17,5 млн еврога тушгани ҳақида айтдик. Маълумот учун, бу кўрсаткич Рим клубининг энг қиммат харидлари рўйхатида 20-ўринга жойлашди. 

"Рома" трансферлар ойнасида ўта тежамкор клублардан ҳисобланади. Шу туфайли тажрибали юлдузлар ёки юқори салоҳиятли вундеркиндларни ҳар доим кичик маблағлар эвазига ўз сафига қўшиб олган. Қуйидда "бўрилар" раҳбарияти учун Элдордан арзонроққа тушган машҳур ўйинчилар рўйхати билан танишинг (сўнгги 7 йил инобатга олинган).

1. Муҳаммад Салоҳ (15 млн евро)

2. Крис Смоллинг (15 млн евро)

3. Ража Наинголан (15 млн евро)

4. Стефан Эл-Шаарави (13 млн евро)

5. Эдин Жеко (11 млн евро)

6. Алиссон (8 млн евро)

7 млн евроли форвард

Трансфермаркт портали айни пайтда ҳамюртимизнинг трансфер қийматини 7 млн еврога баҳолаяпти. "Рома" марказий ҳужумчилари орасида Элдордан қимматроқ фақат 1 киши бор — "Реал" "катерано"си Борха Майораль (14 млн евро).

"Рома" — зўр "трамплин"

"Бўрилар" сафидаги энг қиммат футболчилар эса Николо Заниоло ҳамда Лоренцо Пеллегрини ҳисобланади (40 млн евро). Мазкур ўйинчиларнинг Римга кўчган вақтига эътибор қаратамиз. 

Заниоло 2018 йилнинг ёзида "Интер"дан 4,5 млн еврога харид қилинган. Ўша вақтда унинг трансфер қиймати 1 млн еврога баробар эди. "Рома"да ўтказилган 2 йилдан кейин Николонинг қиймати роппа-роса 55 марта ўсган эди.

Пеллегрини эса 2017 йилда "Сассуоло"дан 10 млн евро эвазига харид қилинди. 4 йилда унинг трансфер баҳоси 4 марта қимматлашди. 

Шундай экан, Элдор "бўрилар" таркибида муваффақиятли мавсум ўтказса, келаси ёзда 30 млндан арзон бўлмайди.

Салоҳ — яхши ўрнак

Мисрлик футболчи "Рома" таркибига келиб қўшилганда (2015) трансфер баҳоси 18 млн еврога тенг эди. 3 йилдан кейин бу кўрсаткич 150 млн еврога кўтарилди. 

"Челси"да жой топилмаган футболчи айнан Римдаги ўйинлари орқали Юрген Клоппнинг назарига тушди. "Ливерпуль"га ўтиб, дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. Айни пайтда Элдор учун Салоҳдан яхшироқ ўрнак топилмаса керак. Мисрлик форвард "Рома" либосида 83 учрашув ўтказиб, 34 та гол урганди. Нима деб ўйлайсиз, Шомуродов бу натижани янгилай оладими?

Author :
Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика