Latest news

16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  0 16:30Суперлига. ОКМК – "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  11 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  8 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  3 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  6 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  16 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  2

Элдор Сакаев: "Суперлига мақсади учун курашишда давом этамиз" News

Элдор Сакаев: "Суперлига мақсади учун курашишда давом этамиз"

«Динамо»- «Андижон» (1:1) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар мураббийи Элдор Сакаев учрашув борасида ўз фикрларини билдирди.

- Элдор ака, ҳисобни ўйинга мос деса бўладими?

- Тўғри, натижага мос ўйин бўлди. Бугун жанговар кечган баҳсда дуранг адолатли натижа эди. Сабаби, биз ҳам, рақиб ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Мухлислар ҳам бу учрашувдан лаззатланишди деб ўйлайман. “Динамо” пастки ўринда бўлсада, таркиб ва ўйин жиҳатдан анча кучли жамоа. Таркибида Олий Лига ҳавосидан баҳраманд бўлган футболчилар кўп.

- Ўйин борасида қандай фикрдасиз?

- Тенгкурашлар остида бошланган бўлим якунида “Динамо” Илҳом Юнусовнинг маҳорати эвазига ҳисобни очди. Биз эса дастлабки дақиқалардан кўзлаган режамизни амалга ошира олмадик. Иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартирдик. Яна 4 кундан кейин “Динамо”ни уйимизда қабул қиламиз. Тикланиш жараёнини тезроқ ўтказиб, ўйинга шай бўлишимиз керак.

- 1-давра якунланди. Барчаси сизнинг режангиз асосида кечдими?

- Шундай деса ҳам бўлади. Фақат, уйимизда “Шўртан” билан очко йўқотганимиз яхши бўлмади. Ҳозирча 2-ўриндамиз, Суперлига мақсади учун курашишда давом этамиз.

- “Динамо” билан баҳс “Андижон” учун 1-даврадаги энг оғир ўйин бўлдими?

- Фақат Самарқанддаги “Динамо” билан ўйин эмас, қолган баҳслар ҳам осон бўлмади. Самарқандда ажойиб майдонга эга стадион бор, мухлислар ҳам яхши, “Динамо” стадионидаги майдонда чиройли футбол намойиш этиш мумкин. Бугун ҳам ёмғирга қарамай, футболчилар майдонда мириқиб футбол ўйнашди.

- Рақиб жамоа ҳақида қандай фикрдасиз?

- «Динамо»нинг бугунги ўйини ва таркиби билан А гуруҳида сўнгги ўринда эканлиги мен учун ажабланарли. Буни кўпчилик кутмаганди. Ўйлайшимча, ҳали уч давра бор, “Андижон” сингари “Динамо” ҳам Суперлига учун курашишда давом этса керак.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика