Latest news

01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  0 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12

Элдор Сакаев: «Стадионда бугунгидек атмосфера бўлса, футболчилар ҳам икки ҳисса куч билан ҳаракат қилади» News

Элдор Сакаев: «Стадионда бугунгидек атмосфера бўлса, футболчилар ҳам икки ҳисса куч билан ҳаракат қилади»

Про лига 1-тури доирасидаги «Динамо» - «Янгиер» (2:1) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Элдор Сакаев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Ўйин хавфли ҳужумларга бой ўтди. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш кечди. Рақибларимиз гол урган биринчи вазиятда хатоларимиз учун жазоландик, кўп ўтмай ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Бироқ сўнгги дақиқада яна ҳушёрликни йўқотиб, ҳимоядаги пала-партишликдан гол ўтказиб ўтказиб юбордик. Аламли мағлубият. Бу ҳали мавсум бошланиши, хатолар устида ишлаймиз.

Самарқандда ўзим ҳам ишлаганман, бу ерда ҳар доим мухлислар жамоани ўйинни охиригача олға бошлашади. Бугун ҳам шундай бўлди. Бизни ҳам қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат дейман. Футбол томошабинлар билан гўзал. Стадионда бугунгидек атмосфера бўлса, футболчилар ҳам икки ҳисса куч билан ҳаракат қилади. Бугун ҳеч ким ҳимояда ўтириб олгани йўқ, икки жамоа ҳам ҳужумкор тўп суриб, томошабоп ўйин кўрсатди. Ҳар бир ўйинда мана шунақа жанг бўлса керак.

Тўғри, «Янгиер» дебютант жамоа. Шунга қарамай, олдимизга ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш талаби қўйилган. Жамоамиз хусусий клуб, клубимиз президенти футболни жуда яхши кўради. Ҳар бир ўйинда Про лигадаги рақобатбардош клуб эканлигимизни кўрсатишимиз керак.

Чинданам «Янгиер» катта тарихга эга клуб бўлса-да, ўтган йилдан бошлаб яна аввалги анъаналарини тиклашга киришган. Клубимиз раҳбари жамоа мавқеини тикламоқчи. Бу йўлда барчамиз бирлашиб, фақат яхши натижалар ва юқори ўринлар учун интиламиз. Осон бўлмаслиги аниқ, шунга қарамай биз каби ҳар бир футболчимиз ҳам ўз кучига ишонади", - дейди мураббий.

→ Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди» 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика