Latest news

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  1 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Элдор Сакаев: "Насаф"га қарши ўйин биз учун фойдали бўлди" News

Элдор Сакаев: "Насаф"га қарши ўйин биз учун фойдали бўлди"

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб баҳси "Насаф" - "Оқ-тепа" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Элдор Сакаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ўйлашимча, ўйин мухлисларга ёқди. Кескин курашлар бой учрашув бўлди. Биз имкон қадар уларга қаршилик кўрсатишга интилдик. "Насаф"дек жамоа билан ўйин биз учун катта тажриба бўлади. Бу баҳснинг бизга фойдали тарафлари кўп бўлди. "Насаф" жуда кучли жамоа. Менимча, улар биринчи даврани пешқадам сифатида якунлашади. Бугун имкон қадар ёшларга ўйнаш учун имконият бердик. Сабабики, улар бу каби юқори даражали рақибга қарши ўйнаб чиниқишсин, малакалари ошсин деб уларни майдонга туширдик. Ўйин олдидан футболчиларга асосийси ўзларига ишонч билан ўйнашларини таъкидладим. Шудай чиройли стадионда, мухлислар қаршисида ўзларини синаб кўришлари кераклигини ўқтирдим. Бу ўйин бизга катта дарс бўлади. Тимур Ҳакимов? Унинг кичик жароҳати борлиги сабаб ўйнатмадик. Шунингдек, Магдеев ва Рахимовда жароҳат мавжуд. Биринчи лигадаги бош мақсадимиз? Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш вазифамиз. Шу вазифадан келиб чиқиб бош мақсад сари одимлаймиз", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Элдор Сакаев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика