Latest news

12:37Ўзбекистон ЖЧ-2026даги рақибларини қачон билиб олади? Сунъий интеллект Суперлигада ким чемпион бўлишини айтди – 22 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   0 12:36Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади"  0 12:17"Рома" Санчога қарор қабул қилиш учун икки кун вақт берди ва "Болонья"дан Домингес ёки бошқа вариантларга ўтишга тайёр  1 11:50"Бунёдкор" 7 йилдан буён "Қизилқум"ни меҳмонда юта олмаяпти   0 11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи марта Андижонда 6 та гол урди   5 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   8 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  1 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  2 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  1 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  11 07:30"Манчестер Сити"ни яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5

Элдор Рибери, Эриксен ва Ҳандановичдан юқорида! News

Элдор Рибери, Эриксен ва Ҳандановичдан юқорида!

Италия А Сериясининг сенсацияларга бой бўлган навбатдаги мавсуми якунланди.

Биз учун аҳамиятлиси, ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг Италия чемпионатидаги ажойиб ҳаракатлари бўлди. Сурхондарёлик футболчи кузда Ростовдан Апеннин сари йўл олар экан, унинг топ-лигада ўйнаб кета олишига шубҳа қилганлар талайгина эди. Бироқ, Шомуродов нафақат ўйнади, балки "Элдорадо"га айланди.

23 май куни Элдорнинг мавсум давомида Эдин Жеко ("Рома"), Оливье Жиру, Тимо Вернер (ҳар иккови — "Челси"), Усмон Дембеле ("Барса"), Мауро Икарди (ПСЖ) ҳамда Алексис Санчесдан ("Интер") кўпроқ гол ургани ҳақида маълумот бергандик.

Бугун Италиянинг "La Gazzetta dello Sport" нашри ўз таснифига кўра А Сериянинг ўтган мавсумда яхши ўйнаган футболчилар  юзлигини эълон қилди. Унда кучли ўнлик қуйидагича кўриниш  касб этган:

1. Ромелу Лукаку ("Интер")

2. Франк Кессье ("Милан")

3. Криштиану Роналду ("Ювентус")

4. Луис Муриель ("Аталанта")

5. Николо Барелла ("Интер")

6. Родриго де Пауль ("Удинезе")

7. Златан Ибрагимович ("Милан")

8. Лоренцо Инсинье ("Наполи")

9. Ашраф Ҳакими ("Интер")

10. Ремо Фройлер ("Аталанта")

Элдор Шомуродов эса рейтингнинг 85-поғонасига жойлаштирилган. Эътиборли жиҳати, 8 та гол урган форвард "Интер"нинг чемпионлигига муносиб ҳисса қўшган Самир Ҳанданович, итальян футболининг сўнгги 10 йилликдаги энг кучли ҳимоячиси Жоржо Кьеллини, "нерадзуррилар"нинг қимматбаҳо ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен ҳамда афсонавий Франк Риберидан юқорироққа жойлашган.

Маълумот учун, А Сериянинг ўтган мавсумида 554 нафар футболчи майдонга тушди. Улардан 336 нафари легионерлар ҳисобланади.

Ф.Р.

Author :
Rating: +75   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика