Latest news

15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  3 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клуби билан ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамов билан интервью!  2 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  3 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  7 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  4 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   2 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  68

Элдор Каримов: "Янгиер"га қарши ўйин финалдек бўлади" News

Элдор Каримов: "Янгиер"га қарши ўйин финалдек бўлади"

Б ПРО-Лига 4-тури доирасидаги “Иттифоқ-Навоий” – “Зомин” (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар сардори Элдор Каримов ўйин борасида қуйидаги фикрларни билдирди.

- Мазкур учрашувга пухта тайёргарлик кўргандик. Боиси бу баҳсдаги ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Хайрият ўз ниятимизга етиб, кичик ҳисобда бўлсада зафар қучишга муваффақ бўлдик. Бугун бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Ўйинимизда анча ижобий ўзгариш сезилди. Бундан буёғига ҳам ижобий натижага эришиб, мухлисларни хурсанд этишда давом этамиз. Бугунги ўйинга келадиган бўлсак, жамоадошларим билан бир оила бўлиб ҳаракат қилди ва ғалабага эришдик. Албатта, бунда жамоамиз мураббийларининг ҳиссаси катта. Кейинги турда бизни жуда қизиқ беллашув кутмоқда. "Янгиер" биз билан бир хил натижа кўрсатмоқда, бу баҳс финалга хос ўтади. Бу ўйинда мухлислардан қўллаб-қувватлашларини сўраган бўлардим.

Самандар Сафаров ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика