Latest news

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  5 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  5 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  14 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  174 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

Элдор Бойматов: Бу йил ҳам "Қизилқум"да ўйнайман News

Элдор Бойматов: Бу йил ҳам "Қизилқум"да ўйнайман

Ҳуқуқий жиҳатдан "Насаф"га тегишли бўлган Бойматов ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида "Қизилқум"га ижарага берилганди.
Жорий мавсум ҳам Элдор (фотода 50-рақам) яна олтин изловчилар сафида ўйнайдиган бўлди. Бу ҳақда футболчининг ўзи "СА"га хабар берди.

- Насаф билан амалдаги шартномам яна бир йил қолганди. Шу боис "Қизилқум" раҳбарияти жамоам билан музокара ўтказиб, мени яна Навоий клубида бир йил муддат ижарада ўйнашимга келишиб олди.

- Ростини айтсам, олдимда бундан бошқа вариантлар ҳам йўқ эмасди. Лекин "Қизилқум"да ўтган йили ҳам ўйнаганим учун бу жамоа менга ёқади. Шунинг учун ҳам яна "олтин изловчилар" таркибида қолишга қарор қилдим.

- Ҳозирча йиғин Навоийда ўтмоқда. Таркибда ўзгаришлар ҳам бор. Хусусан Руслан Вагапов ("Металлург"), Шерали Жўраев ("Олмалиқ"), Ғайрат Жумаев ("Нефтчи"), Владимир Шишелов каби ўйинчилар айни дамда биз билан бирга. Шунингдек яқин кунларда Самандар Шодмоновнинг ҳам келиши кутилмоқда.

- 3 февраль куни йиғин Тошкентга кўчади ва у ерда ПФЛ Кубогида иштирок этиш режалаштирилган.

Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика