Latest news

19:49Месси Гвардиола ҳақида: "У футболга зарар етказди"  0 19:22Мирко Еличич: "Про лигада аксарият жамоалар шунчаки натижа учун курашяпти"  0 19:10Фарҳод Нишонов: "Олимпик"дан кўра бугун бизнинг жамоада иштиёқ юқорироқ экани кўринди"  0 19:05Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:03Ўзбек футболининг қоронғи томони — 23 апрелда “OUT” сериалининг премьераси бўлиб ўтади  0 18:29"Реал" Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан кейин сардори тақдирини ҳал қилди  7 17:59Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"дан устун келди  2 17:47Суперлига. "Қизилқум" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  2 17:31Месси ва Роналду бир жамоада бирлашиши мумкин  7 17:05Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ эртага ҳеч нарсани англатмайди"  2 16:35Рэшфорд "Барселона"га ўтишдан умидвор  0 16:10"Ал Мумтоз" тарихидан. 2012 йилги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"ни мағлуб этган "Нефтчи"  2 15:30Канада жамоаси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирган  6 14:48"Байер" Хаби Алонсонинг "Реал"га ўтиши учун 10 млн евро талаб қилади  8 14:20Суперлига. 6-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Насаф" ва "Бунёдкор" 1 нафардан йўқотишга эга  10

Элдор Адҳамов: "Андижон"нинг ОЧЛ-2да ўзини кўрсатишга бўлган иштиёқи жуда кучли" News

Элдор Адҳамов: "Андижон"нинг ОЧЛ-2да ўзини кўрсатишга бўлган иштиёқи жуда кучли"

Яқинда дарвозабон Элдор Адҳамов "Андижон" билан шартномасини узайтирганди.

28 ёшли посбон ортда қолган мавсум, шартномани узайтириши сабаби ва янги мавсум режалари хусусида “Андижон” матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди.

"Аввало, ҳаммани муваффақиятли ўтган мавсум билан табриклайман. Умумий қилиб гапирадиган бўлсам, февралда Туркия йиғинида жароҳат олдим. Натижада чемпионатни жароҳат билан бошладим. Шу боис бошидаги учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Май ойида умумий гуруҳга қайтдим. Натижада аста-секин умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиб олдим. 

Мен учун ҳам, жамоа учун ҳам мавсум яхши ўтди. Бунга исбот сифатида тарихда илк бор қўлга киритилган Ўзбекистон Кубогини айтишим мумкин. Суперлигада деярли 8-ўринни олдик. Иккита фронтда ўйнаб туриб бундай натижа қайд этиш жуда қийин. Тўғри, биз бундан ҳам кўпига қодир эдик, лекин ҳар доим ўзимиз ўйлагандек бўлавермайди. Тўғри, орада муваффақиятсиз ўйинларимиз ҳам бўлди. Аммо бу – спорт. Спортда ҳар хил ҳолатлар бўлиб туради. Бундан ҳар ким ҳар хил хулоса қилади. Худога шукр, биз характер кўрсатиб, вазиятни ўнглай олдик ва биз учун ҳаммаси яхшилик билан тугади. Ўзимизга керакли натижани қайд эта олдик. Бунда жамоадаги ҳар бир футболчи ва ходимнинг ҳиссаси катта. Бунинг учун барчага раҳмат.

Мавсум тугашига иккита тур қолганида ўйлантириб қўядиган таклиф бўлди. Лекин худди бу таклифни мураббийлар штаби билганидек, ўзим билан гаплашишди. Мана, жамоам билан музокарани олиб бордик ва якунда келишдик. Келаси йили "Андижон"ни ажойиб мавсум кутяпти. Осиё Чемпионлар Лигаси-2да дебютини ўтказади ва ўзини кўрсатишга бўлган иштиёқ жуда кучли. Бундай имкониятни қўлдан чиқариб юборгим келмади. 

Мавсум охирлаган сари ўзимни спорт формамни юқори даражасига чиқиб бордим. Келаси йилга олдимга Суперлига ва ОЧЛда бундан-да муносиб иштирок этиб, жамоамга ҳисса қўшиш ҳамда катта марраларни забт этиш мақсадини қўйдим. Кўтарилиш поғоналаримдан бири – минимум терма жамоа даражасига чиқиш ва унинг таркибига кириш", – деди Адҳамов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика