Latest news

16:26Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Вьетнамни таслим қилди  0 16:13"Локомотив" футболчиси бир ярим йил ичида ЙҲХ қоидаларини 703 марта бузгани учун атиги 15 кунга қамалиши мумкин  1 15:48Родри: "Мен ижтимоий тармоқлар ёки 400 фунтлик кроссовкаларга қизиқмайман. Мен..."  1 15:4211 та гол урилган Ўзбекистон - Бразилия баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:14Жаҳон чемпионатида 52та ўйин кўрамиз  1 15:01 "Футбол ва Спорт бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Зиёратуллаев Фозилжон  0 14:37"Барселона" Бундеслиганинг икки футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:11Суареснинг Уругвай терма жамоасидаги хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди. Унда Месси, Неймар, Форлан ва бошқа юлдузлар иштирок этди  3 13:38Оуэн: "МЮ Роналдуни мураббийликка кўриб чиқиши учун Криштиану бир ишни уддалаши керак"  2 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Бразилия ниҳоят ғалаба қозонди ва бошқа натижалар (+жадвал)  1 12:14Барколя Италиядан учралган мағлубиятдан сўнг: "Франция сафидаги биринчи голимдан фахрланаман"  0 11:46Доннарумма 14-сонияда ўтказилган гол ҳақида: "Ҳали қўлқопимни кийишга улгурмагандим"  7 10:45Назорат учрашувлари. Бугун "Бунёдкор" "Андижон", "Бухоро" "Қизилқум" билан ўйнайди  0 10:14Дунёнинг 3 карра энг яхши футзалчиси: "Марказий Осиёда футзал йилдан-йилга ўсмоқда"  1 09:55Марсел Маркеш: "Ўзбекистон терма жамоаси тўпга яхши эгалик қилди. Терма жамоангизнинг жисмоний ҳолати жуда яхши"  9

Элбер: "Ганза" ва "Реал"га урган голларимни ҳар доим завқ билан томоша қиламан" News

Элбер: "Ганза" ва "Реал"га урган голларимни ҳар доим завқ билан томоша қиламан"

"Бавария"нинг собиқ ҳужумчиси Жованни Элбер ҳозирги кунда нималан билан шуғулланаётганини айтиб ўтди.


"Мен айни пайтда оилам билан Бразилияда истиқомат қиляпман. У ерда мен чорвачилик билан шуғулланяпман. Ҳар ойда Мюнхенга 1-2 марта келиб тураман. Чорвачилик билан шуғулланиш футбол ўйнашдан ҳам қийинроқ. Сен бу ерда худди мураббийдек иш юритасан. Қўл остингдагиларга вазифасини айтасан, улар эса ишни кўнгилдагидек бажарса бу сенга завқ улашади. Ҳаётим яхши. Бунданда чиройли ҳаётни тасаввур этолмайман. Футболчилик фаолиятим давомида ўйиндан кейин юзлаб футболчилар билан футболка алмашганмиз. Уларни ҳали ҳам уйда сақлаб келаман. Баъзан ўғлим саволга тутиб қолади, буни қайси ўйиндан алмашгандиз, деб. Шунда ўша учрашув хотираларини яна эслайман, ёқимли дамлар ёдга тушади. Тўғриси футболчилик давримни соғинаман, дея олмайман. Чунки мен ўша дамда ушбу ёқимли онлардан завқ олганман. Ҳозир эса катта мароқ билан "Бавария"нинг ўйинларини томоша қиламан ва уларга мухлисман. Мен Бундеслига ва бошқа европа миллий чемпионатларини томоша қилишни ёқтираман. Дунёнинг энг кучли футболчиларининг барча ҳозир европада. Ҳозирги кунда Бразилиядаги исталган ёш болакайда қаерда ўйнашни истайсан, деб сўраб кўринг. Ишонч билан айтаман, уларнинг ҳеч бири Бразилиянинг бирорта клубини тилга олмайди. Ҳамма европага кетгиси келади. Бизнинг давримизда ҳаммаси бошқачароқ эди.
"Бавария" таркибида бир қатор чиройли голларни киритганман. Қайси бири энг чиройлиси бўлган? Бу албатта "Ганза"га ўткир бурчакдан урган голим. Ўшанда бу гол йилнинг энг чиройли голи бўлганди. Шунингдек, 2001 йилги ЕЧЛ ярим финалида "Реал" дарвозасига киритган ҳал қилувчи голимни энг чиройлилар қаторида қўяман. Бу иккала голни ҳар доим завқ билан томоша қиламан", - дейди Жованни Элбер.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика