Latest news

21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  0 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   3 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  5 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  8 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  20 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 16:30Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан"  7

ЕЛ. Финал: “Севилья” – “Интер”. Европа Лигаси қироли УЕФА Кубоги қиролига қарши (превью) News

ЕЛ. Финал: “Севилья” – “Интер”. Европа Лигаси қироли УЕФА Кубоги қиролига қарши (превью)

Тўқнашув олдидан батафсил.

21 август. 23:59 (Тошкент вақти). Европа Лигаси. Финал. Кёльн. "РейнЭнергиШтадион"

Бош ҳакам: Данни Маккели (Нидерландия)

"Севилья" ва "Интер" - УЕФА Кубоги/Европа Лигаси тарихидаги энг яхши жамоалар. Биринчиси учун бу финал аллақачон олтинчиси, у шу финаллардан бештасини ютган. Иккинчиси учун - бу бешинчиси ва у учта ғалабага эга.

Андалусияликлар улкан қурол ишлаб чиқдилар - турнирда ғалаба қозониш одати ва буни эплаш. Жамоа собиқ ўйинчиси Мигель Лаюннинг фикрича, Европада ҳеч ким ЕЛга бунчалик жиддий муносабатда бўлмайди.

Ломбардияликлар ва турнир ўртасидаги "муҳаббат тарихи" ҳам қойилмақом. Роналдонинг 1998 йилги "Интер"и, Лотар Маттеус ва Юрген Клинсманнинг 1991 йилги "Интер"и ажойиб жамоалар эди.

Бугун клубларнинг иккиси ҳам ўз тарихларига янги саҳифани ёзишга ҳаракат қилишади.

Ҳозирги пайтда Севилья ва Миланда ажойиб муҳит, хушкайфият ҳукм сураётгани матбуотда эълон қилиняпти. Ҳатто Севилья ва Андалусиянинг сиёсий раҳбарлари жамоани шаҳар, минтақа ва бутун Испания учун курашишга даъват этиб, клубни минтақанинг бренди ва Чемпионлар Лигасида жамоасидан айрилган мамлакат элчиси деб аташди. Шунингдек, спортга ихтисослашган оммавий ахборот воситалари ушбу кубок Яқин Шарққа йўл олиши кутилаётган "Севилья" афсоналари - сардор Хесус Навас ва Эвер Банега учун катта аҳамият касб этиши ҳақида бонг уришмоқда.

Diario De Sevilla нашри ўз маҳаллий жамоасини сўнгги 20 йил ичида Европада энг катта номга эга деб атади. Яъни, клуб "Лейпциг", "Лион", "Пари Сен-Жермен", "Манчестер Сити"дан устун кўрилган...

Улар "Интер"да ҳақида шундай дейишди: "Бу финалда "Интер" ўз тарихи талаб қилган буюкликни қидиради".

Ломбардияда ўзгача ҳолат ҳукмрон ва эътибор жуда катта. Улар шунчаки 2010 йилги Чемпионлар Лигасидаги ғалабани ҳозирги финал билан солиштириб, тўғри чизиқ тортишмоқда, бу буюк клубни қайта тиклашнинг бошланиши ва ҳатто бутун Италия футболи учун муҳим палла дея аташяпти.

Финал йўлида

Жамоалар финалгача турли йўлларни босиб ўтишди. Февраль ойида "Севилья" "Клуж"ни мағлубиятга учрата олмади ва Руминияда кечикиб урилган гол, дарвозабон ва VAR уларни турнирдан чиқиб кетишдан асраб қолди. Август ойида "Рома" чиқариб юборилди, аммо "Вулверхэмптон" ва "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳимоячи Диего Карлос клубга озроқ панд берди ва биттадан пенальти олиб келди. Яхшиямки, испанларнинг бахтига биринчи пенальти аниқ амалга оширилмади ва 88-дақиқада рақиб дарвозасига ғалаба тўпи киритилди. Иккинчи баҳсда МЮ 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Хулен Лопетеги финалга чиқишларининг асосий сабаби, футболчиларининг охиригача қаршилик кўрсатиши деб билади. 

"Интер" финалдаги рақибига нисбатан ишончлироқ ўйнаб келди. У беш ўйиннинг тўрттасида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Уларнинг охиргисида 5:0 ҳисоби қайд этилганидан барча хабардор, албатта. Жамоа бунга қадар "Байер"дан гол ўтказиб юборган, аммо жуда хотиржам тарзда рақибини юта олган - 2:1. Ушбу икки баҳсда ҳам эрта урилган голлар ғалабага сабаб бўлди. "Нерадзурри" лиганинг сўнгги турларида барқарорлик ва ҳимоядаги кучини топди ва шундан бери улар бугунги рақиблари сингари ЕЛ плей-офф босқичида атиги иккита гол ўтказиб юбордилар (алоҳида айтиш керак, "Севилья" голларни пенальтидан ўтказиб юборган). Уларнинг ўзига бўлган ишончи ва юқори прессинги жуда "қўрқинчли" кўринади. Шунингдек, ҳужумчилар Лукаку-Лаутаро Мартинес дуэтини алоҳида келтириб ўтиш лозим.

Унутмаслик керак! Иккала жамоа ҳам камдан кам ҳолларда ютқазади. "Интер" барча турнирларда охирги 11 учрашувда ютқазмаган бўлса, "Севилья" эса бор-йўғи(!) 20 та ўйинда мағлуб бўлмаган. Иккинчиси учун бундай ютуқ - клуб рекорди.

Жамоаларнинг услуби бир-бирига қарама-қарши. "Севилья" тўпга эгалик қилиш бўйича турнирдаги барча рақибларини ортда қолдирди. Жамоанинг раҳнамоси - тўп билан ишлаш бўйича "мутахассис", техникаси кучли, ақлли, аммо секин ўйнайдиган Эвер Банега. "Севилья"нинг энг кучсиз нуқтасини айтадиган бўлсак, бу - марказий ҳужум позицияси. Лигада фақат вингер Окампос еттидан ортиқ тўп киритди. Эн-Несирининг "Рома"га, Люк де Йонгнинг "Манчестер Юнайтед"га урган голи бундан мустасно. "Интер" тўпга муҳтожлик сезадиган жамоа эмас (масалан, "Шайтёр" ва "Байер"га қарши ўйиндаги кўрсаткич - 37%), "нерадзурри" жуда вертикал ва шиддатли ўйнайди. Унинг ҳужумчилар тандеми (54 та гол урган) Лавандовски бошчилигидаги "Бавария" тандемидан кейин иккинчи ўринда...

Тахминий таркиблар

"Севилья": Буну, Навас, Диего Карлос, Кунде, Регилон, Фернандо, Гудель, Банега, Окампос, Эн-Несири, Сусо

"Интер": Ханданович, Годин, Де Фрай, Бастони, Д'Амброзио, Гальярдини, Брозович, Барелла, Янг, Лукаку, Л. Мартинес

Мураббийлар фикри

Хулен Лопетеги ("Севилья" бош мураббийи): "Интер" – Антонио Конте бошқарган барча жамоалари сингари мукаммал жамоа. Унда ҳужум чизиғи учун кўплаб вариантлар мавжуд ва ишончли ҳимояга эга, бу сизга минимал вазиятларни яратишга имкон беради. Конте – ўз менталитетини шогирдларига сингдира оладиган буюк мураббий. "Интер"да А Серияни юта оладиган таркиб йиғилган, бу ҳақиқат.

Антонио Конте ("Интер" бош мураббийи): "Биз кучлироқ эканлигимизни кўрсатишимиз керак. Йигитларга афсусланадиган ҳеч нарса йўқлигини айтиб бериш муҳимдир. Агар биз кучлироқ ўйнасак, кубокни ютамиз. Агар бундай бўлмаса, рақибни табриклаймиз".


Қуйида ушбу клубларнинг финаллардаги натижаларини келтирамиз: 

"Интер" УЕФА Кубоги финалларида 

1991 йил

Интер – Рома 2:0 (Маттеус, 55 (пен.), Берти, 67)

Рома – Интер 1:0 (Риццителли, 81)

1994 йил

Казино Зальцбург – Интер 0:1 (Берти, 35)

Интер – Казино Зальцбург 1:0 (Йонк, 62)

1997 йил

Шальке – Интер 1:0 (Вильмотс, 70)

Интер – Шальке 1:0 (Саморано, 84) (пен. 1:4)

1998 йил

"Парк де Пренс", Париж. Интер – Лацио 3:0 (Саморано, 5, Дзанетти, 60, Роналдо, 70)


"Севилья" УЕФА Кубоги/Европа Лигаси финалларида 

2006 йил

Эйндховен, "Филипс". Мидлсбро – Севилья 0:4 (Луис Фабиано, 27, Мареска, 78, 84, Кануте, 89)

2007 йил

Глазго, "Хэмпден Парк". Эспаньол – Севилья 2:2 (Риера, 28, Жонатас, 115 – Адриано, 18, Кануте, 105) (пен. 1:3)

2014 йил

Турин, "Ювентус Стэдиум". Севилья – Бенфика 0:0 (пен. 4:2)

2015 йил

Варшава, Миллий стадион. Днепр – Севилья 2:3 (Калинич, 7, Ротань, 44 – Крыховяк, 28, Бакка, 31, 72)

2016 йил

Базель, "Санкт-Якоб Парк". Ливерпуль – Севилья 1:3 (Старридж, 35 – Гамейро, 46, Коке, 64, 70)

Муаллиф тахмини: Ушбу баҳс юқори темпда ўтади. Жамоалар доимгидек ўз стилларида ўйин олиб боришади. Яъни, "Севилья" кўпроқ тўпга эгалик қилишга эътибор қаратса, "Интер" қалтис ҳужумлари билан ажралиб туришга интилади. Бугун мураббийлар дуэли ҳам юз беради: Лопетеги vs. Антонио Конте. Иккинчи шахс мен учун ёрқинроқ кўринмоқда.  Барча жиҳатларни инобатга олган ҳолда "Интер"нинг битти тўп фарқи билан ғалаба қозонишини кутяпман.

Sevilla

Luuk de Jong - 12', Luuk de Jong - 33', Romelu Lukaku - 74'

Europa League Final Stage . Round final

22/08/2020, 01:00

2
:
3
Finished

Inter

Romelu Lukaku - 5', Diego Godin - 36'

Stadium: RheinEnergieSTADION, 0 spectators

Referee: Danny Makkelie

45'
90'
4'  Diego Carlos
12'  Luuk de Jong
12'  Jesus Navas
33'  Luuk de Jong
33'  Ever Banega
45'  Ever Banega
71'  Lucas Ocampos (Munir El Haddadi)
74'  Romelu Lukaku
77'  Suso (Franco Vazquez)
85'  Luuk de Jong (Youssef En-Nesyri)
86'  Diego Carlos (Nemanja Gudelj)
5'  Romelu Lukaku
36'  Diego Godin
36'  Marcelo Brozovic
41'  Nicolo Barella
55'  Alessandro Bastoni
73'  Roberto Gagliardini
78'  Roberto Gagliardini (Christian Eriksen)
78'  Lautaro Martinez (Alexis Sanchez)
78'  Danilo D'Ambrosio (Victor Moses)
90'  Diego Godin (Antonio Candreva)

Шерзод Нурматов тайёрлади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика