Latest news

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  1 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  18 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  9 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

Экваториал Гвинея терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак? News

Экваториал Гвинея терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак?

Ўзбекистон терма жамоаси 2 июнь куни Экваториал Гвинея терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Экваториал Гвинея Футбол Федерацияси 1957 йилда ташкил топган. 1986 йилда Африка Футбол Конфедерацияси ва ФИФАга аъзо бўлган.

Жамоани аргентиналик Эстебан Бекер бошқариб бормоқда. 51 ёшли мураббий 2012 йилдан буён ушбу мамлакатда ишлаб келмоқда. Дастлаб уч йил давомида Экваториал Гвинея аёллар терма жамоасида ишлаган, кейинроқ техник директор лавозимида фаолият олиб борган.

Айнан шу мураббий қўл остида терма жамоа ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этган. 2015 йилги Африка миллатлар кубоги Экваториал Гвинеяда ташкил этилган ва жамоа тўртинчи ўринни банд этган.



Ундан олдин жамоа 2012 йилдагина қитъа чемпионати финал босқичида қатнашган. Қизиғи ўшанда ҳам Габон билан бирга мусобақа мезбони бўлгани учун йўлланмага эга бўлган. Яъни Экваториал Гвинея ҳеч қачон Африка кубогига саралаш орқали чиқа олмаган.

Терма жамоа худди Ўзбекистон сингари ҳеч қачон Жаҳон чемпионатида иштирок этмаган.

Экваториал Гвинея терма жамоаси 2006 йилда CEMAC деб номланувчи мусобақада ғолиб бўлган. Ушбу мусобақада Африканинг 6 терма жамоаси (Конго, Чад, Экваториал Гвинея, Камерун, Габон ва Марказий Африка Республикаси) фақат маҳаллий лигаларда ўйнайдиган футболчилар билан иштирок этади.



Жамоа уй ўйинларини 2007 йилда ишга тушган Малабо шаҳридаги "Nuevo Estadio de Malabo" стадионида ўтказади. Стадион ўз бағрига 15250 мухлисни сиғдира олади.

Терма жамоа футболчилари adidas компанияси томонидан ишлаб чиқарилган формалардан фойдаланишади.

Эваториал Гвинея терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингида 83-ўринда бормоқда. 2015 йил февраль ойида жамоа рейтингдаги энг юқори натижасини қайд этган - 49-ўрин. 1998 йил декабрида эса 195-ўринни банд этган ва антирекорд қайд этган.

Терма жамоа илк расмий учрашувни 1975 йилда Хитойга қарши ўтказган ва 2:6 ҳисобида ютқазиб қўйган. Энг йирик ғалабаси 2011 йилда кузатилган. Ўшанда Марказий Африка Республикаси терма жамоаси 3:0 ҳисобида таслим қилинган. Энг йирик мағлубиятни эса 1990 йилда Конго терма жамоасидан қабул қилиб олган - 0:6.



Экваториал Гвинея терма жамоаси асосан испаниялик футболчиларни маҳаллийлаштириш эвазига кучайтирилган.

Қуйидаги футболчилар Испанияда туғилган лекин Экваториал Гвинея терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишмоқда: Игор Энгонга, Ибан Иянга, Карлос Акапо, Рубен Белима, Виера Эллонг, Жан Максим Ндонго, Иван Зарандона, Иван Сальвадор, Хавьер Бальбоа, Даниэль Васкес Эвуй, Сипо, Эмилио Нсуе, Хосе Антонио Миранда, Рауль Фабиани.

Терма жамоада энг кўзга кўринган юлдуз бу Эмилио Нсуе ҳисобланади. 1989 йилда Испанияда туғилган ҳужумчи айни пайтда "Миддлсбро" клубида фаолият олиб бормоқда. Бу мавсумда футболчи Англия Чемпионшипида 40та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол урди. "Миддлсбро" кейинги йил АПЛда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Нсуе Испаниянинг турли ёшдаги терма жамоаларида фаолият олиб борган. 2009 йилда Испания U-20 сафида Мисрдаги мундиалда иштирок этган. 2007 йилда Испания U19 таркибида, 2011 йилда Испания U21 таркибида Европа чемпиони бўлган.


Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика