Latest news

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  1 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  12 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  3 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

Эктор Купер уч нафар ёрдамчи мураббий билан келади, унинг олдига ЖЧ-2022га чиқиш вазифаси қўйилади News

Эктор Купер уч нафар ёрдамчи мураббий билан келади, унинг олдига ЖЧ-2022га чиқиш вазифаси қўйилади

6 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи расман таништирилиши ҳақида футбол мухлисларига хабар бериб ўтган эдик.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 10 дан зиёд номзодлар орасидан аргентиналик Эктор Купер 6 август куни юртимизга 3 нафар ёрдамчиси билан ташриф буюради.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоасини 2019 йилда йирик халқаро мусобақа кутиб турибди. Эктор Куперга кейинги йилнинг январь ойида ўтказиладиган Осиё кубогига терма жамоамизни олиб бориш билан бирга, 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогининг саралаш баҳсларида муваффақият қозониш вазифаси қўйилган.

Унга бу йўлда ёрдам берадиган 56 ёшли аргентиналик Хосе Карлос Фантагуцци ва 37 ёшли грециялик Антонио Сариоглу бош мураббий ассистентлари бўлишса, 36 ёшли мисрлик Маҳмуд Фаёз Муҳаммад Шудаф жисмоний таёргарлик бўйича мураббий ёрдамчиси ҳисобланади. 

Эктор Купер фақатгина миллий терма жамоа билан чекланиб қолмасдан, барча ёшдаги терма жамоалар билан параллел иш олиб бориши, улардаги миллий терма жамоага номзод футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатларидан мунтазам хабардор бўлиши учун юқорида номлари қайд этилган ёрдамчилар кўмаклашишади.


Rating: +126   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика