Latest news

00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  1 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  40 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  5 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  41 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  28 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  4 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0

Эктор Купер тактикаси қандай ишлаши керак? News

Эктор Купер тактикаси қандай ишлаши керак?

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Бу баҳс Эктор Купернинг миллий жамоамиздаги 6-учрашуви бўлади. Купер қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси бунгача Сурия (1:1), Эрон (0:1), Шимолий Корея (2:0), Қатар (2:0) ва Ливанга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. 

Кўпчилик аргентиналик мутахассис жамоаси жуда ҳимоявий ўйин кўрсатаётганини айтиб эътироз билдирмоқда. Купернинг ўзи ҳам матбуот анжуманларида Ўзбекистон терма жамоаси аввал ҳимоядаги ўйинни тартибга келтириб олишини айтди. Бугун Эктор Купер миллий жамоамизда қўллаётган тактикаси аслида қандай ишлаши кераклиги ҳақида тўхталаман.

ЭКТОР КУПЕР ТАКТИКАСИ

Миллий жамоамизнинг аввалги ўйинларига эътибор берган бўлсангиз ёки Шаҳбоз Беғамовнинг мақолаларини ўқиган бўлсангиз, Эктор Купер қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси 4-2-3-1 тактикасида ўйнаётганини биласиз.

(Ўзбекистон - Ливан ўйинидан)

Бу схема ҳақида маълумот қидирганимда, 4-2-3-1 тактикаси 4-5-1га қарши ишлаб чиқилгани, 4-3-3нинг ҳимоявий варианти эканлигини билиб олдим. Тўғри, тактика ҳимоявий, аммо терма жамоамизга жуда мос схема десам муболаға бўлмайди. Мен кўрган баҳсларда жамоамизнинг ҳимоя чизиғи комбинацион ҳужумларга қийинчилик билан бардош берган. Купер тактикаси эса айнан шундай хавфларни ишонч билан бартараф этишга ёрдам беради. Схемага қарасангиз, 4-2-3-1нинг имкониятлари жуда кўплигига гувоҳ бўласиз. Биринчи навбатда бу тактика бизга ҳимоя ва ҳужумда футболчилар сонида тенглик юзага келишига имкон беради. Яъни ҳужумчи (Бикмаев) ва ортидаги ярим ҳимоячилар (Шомуродов/Алибоев, Аҳмедов/Сидиқов, Ҳамдамов/Ғофуров) билан таянч ярим ҳимоячиларининг бири (Шукуров/Ҳайдаров) ҳужумга ўтиши мумкин. Тўп олдирилган тақдирда ҳам ҳимояда 5 киши бўлади ва рақиб кўпчилик бўлиб қарши ҳужум ташкил этишга қийналади. Ушбу схеманинг ҳимоядаги яна бир устунлик томони - қанотдаги ярим ҳимоячилар орқароққа қайтиб, 2 чизиқли девор яратишидир.

(Ўзбекистон - Қатар ўйинидан)

Ярим ҳимояга келадиган бўлсак, майдон марказини ярим ҳиомячилар учбурчаги назорат қилади. Қанотга яқин ўйнайдиган хавбеклар тепадаги суратдаги каби таянч ярим ҳимоячилари ролини бажариши мумкин. Учбурчак "чўққисидаги" футболчи плэймейкер сифатида ҳаракат қилади. Агар тўп қабул қилишда муаммолар юзага келса ёки рақиб прессингни марказдан тепароқда амалга оширса, ушбу плэймейкер пастроққа тушиб ўйин ташкил қилишига тўғри келади (бундай вазиятда Одил Аҳмедов ўйин ташкил қилгани маъқулроқ, чунки Аҳмедов Жавоҳир Сидиқовдан тажрибалироқ).

(Ўзбекистон - Қатар ўйинидан)

Купер тактикасидаги ҳужум чизиғини (фақат ҳужум чизиғи) "Бавария"никига ўхшатаман. Қанотларда Арьен Роббен ва Франк Рибери ҳужумларни хавфли тус олишини таъминласа, Томас Мюллер асосий ҳужумчи Роберт Левандовски ортида "алдамчи ўнлик" ролини бажаради.

Ҳужумдаги футболчиларимизнинг вазифалари худди шу расмдагидек тақсимланади. Қуйидаги тактика бўйича чизиқлар орасида тўп узатиш осонроқ, аммо бундай узатмаларда футболчилардан юқори маҳорат талаб қилинади. Ҳар қандай футболчи яқинлашиб келаётган рақибни ҳис қилиб, тўпга бир тегиш билан пас бера олмайди.

Қанот ҳимоячилари ҳужумга ўтганда ярим ҳимоячилар уларнинг ўрнини эгаллаб туради. Бундан ташқари, ушбу ярим ҳимоячилар стандарт вазиятда рақиб жарима майдончасига кирган марказий ҳимоячилар ўрнини тўлдиради.

Ҳозирча миллий жамоамиз ўйинида бироз камчилик бор, аммо бу етишмовчиликлар тез орада йўқ бўлишига умид қиламиз ва Жанубий Кореяга қарши баҳсда Купер тактикаси қандай иш беришини кузатамиз.

Author : Aslanov Jasurbek
Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика