Latest news

12:00Бугунги ўйинлар: "Атлетико” уйда, “Ал Ҳилол”, “Барса” сафарда ва бошқалар  0 11:38Гласнер "Кристал Пэлас" боссларини танқид қилди: "Бизни ташлаб қўйишди. Захира ўриндиғида болалар ўтиришибди, сардорни эса ўйиндан бир кун олдин сотиб юборяпмиз. Жамоага нима дейишим керак? Ортиқ оғзимни очолмайман”  0 10:44Туркиянинг гранди ажойиб хайрияга қўл урди  0 10:15Гвардиола Гехининг транфери бўйича берилган саволга жавоб берди  0 09:46Sofascore. Шомуродов энг яхшилардан бири, Файзуллаев эса...  1 09:17Виталий Левченконинг янги жамоаси маълум  4 08:48Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  9 08:20"Насаф" Сербия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди  7 07:53Нури Шаҳин кечаги учрашувдан сўнг Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9 07:24Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"  34 03:05А Серия. "Интер" ва "Наполи"да минимал ҳисобдаги ғалаба, "Ювентус" эса меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  1 00:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ғалабага эришди  0 00:42Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба, "Байер"да эса мағлубият  4 00:30АПЛ. "Арсенал" "Ноттингем Форест" билан ўйинда очко йўқотди  18 00:20Нигерия Мисрни мағлуб этиб, Африка кубогининг бронза медали совриндори бўлди. Салоҳ пенальтидан гол ура олмади  1

Эктор Купер: "Сабр" News

Эктор Купер: "Сабр"

Ўзбекистон - Сурия (1:1) термалари иштирокидаги ўртоқлик учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Эктор Купер иштирок этди.

- Мухлислар ҳар доим ғалаба кутади. Мураббийлар ҳам ғалаба билан бошлашни интилади. Баъзи вазиятларда омадимиз келмади, айрм пайтларда эса омадли бўлдик. 8-10 кун давомида ўтказган машғулотларим давомида футболчиларга кўп жиҳатларни тушунтира олган эканман. Аммо кўп ишлашимиз керак, янгиликлар киритамиз. Биринчи ўйин сифатида миллий терманинг ўйини менга ёқди. Умумий ҳисобда айтадиган бўлсам, футболчиларнинг ҳаракатларини қониқарли баҳолайман. Кейинги ўйинларда терма янада кучайишига ишонаман.

- Ўзбекистон ўзининг энг ёмон даврларида ҳам ҳимоявий ўйин кўрсатмасди. Бу ёмон ҳолат эмасми?
- Яна бир марта такрорлайман. Бу биринчи ўйин. Ўтган сафарги матбуот анжуманида айтгандим, ҳеч қандай мўъжиза кутиш шарт эмас. Ундан ташқари, бугун биз ҳимояда яхши ўйнай олишимизни синаб олдим. Ҳар қандай жамоа ҳимояда ҳам ўйнашни билиши керак. Тўғри, бунга қадар Ўзбекистон Сурия билан ўйинларда ҳимояда ўйнамаган. Иложи борича ҳужумга ўтишга ҳаракат қилган. Осиё кубоги бошлангунига қадар вақт бор. Унгача терманинг ўйинларини кучайтирса бўлади. Агарда умуман вазиятларга эга бўлмаганимизда, футболчиларнинг ўйинига пастроқ баҳо бериб, хавотирларим борлигини айтардим.


- Ўзбекистон миллий термасидаги илк ўйининингизни ўтказдингиз. Ўйин давомида терманинг асосий муаммоси сифатида нимани келтира оласиз?
- Биринчи навбатда, ўйиндан кўзлаган мақсадимиз - футболчиларнинг тактик ҳаракатларини кузатиш. Муаммолар жуда кўп. Футболчилар билан машғулотларни бошланганимга 12 кун бўлди. Шу вақт давомида айтганларимни футболчилар бажаришмоқда. Мухлислар эса 3-4 гол фарқи билан ғалабаларни истайди. Аммо, ҳозирда натижани талаб қилиш шарт эмас. Маълум вақт ўтганидан кейин, муаммоларни кўриб олишимиз ва буни тўғрилашимиз мумкин. Айта оламан, муаммолар ўйлаганимдан ҳам жуда кўп. Ўйин давомида кўрганларимни, билганларимни эслаб қолдим. Энди буларни яхшилаш устида ишлашимиз керак. Буни амалга оширишга футболчиларнинг кучи, потенциали етади.

- Миллий термада нимани ўзгартиришни истайсиз?
- Биринчи навбатда айтаманки, менгача бўлган даврдаги терманинг ўйинларини ёмон деб айта олмайман. Янгилигим - терманинг ҳимоявий ўйинларини яхшилаш. Олдинроқ айтилганидек, биз 4, рақиблар эса 8 зарба бергани ҳеч нимани англатмаслиги мумкин эди, агарда биз ютганимизда. Футболчилар менинг айтганларимни тушунишмоқда, бироқ уларнинг ўрганадиган жиҳатлари жуда кўп. Ҳозирча бироз кутиш керак. Мухлислар эса сабр қилишларини истайман.

- Футболчилар сизнинг тилингизни, кўрсатмаларингизни қанчалик даражада тушунмоқда?
- Ўйинчилар бир-бири билан анча вақтдан буён ҳаракат қилишмоқда. Аммо улар бизни тушуна олмаганлиги, тактикани . Олдинда Эрон билан ўйин бор. Ушбу баҳсда ҳам айрим жиҳатларни синовдан ўтказиб олмоқчиман. Ўртоқлик ўйинларидан мақсад - футболчиларни синаб кўриш. Улардан талаб қилишда давом этаман. Эрон билан учрашувда эса бугун ўйнамаган футболчиларни майдонга тушуришим мумкин.

Rating: +123   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика