Latest news

19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  0 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  5 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  23 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  52 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  5 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  4 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5

Эктор Купер: "Ўзбекистон терма жамоасига қарши реванш кайфиятида эмасман" News

Эктор Купер: "Ўзбекистон терма жамоасига қарши реванш кайфиятида эмасман"

Сурия терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Осиё кубоги биринчи туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйинда олдин матбуот анжуманида қатнашди.

- Омар Ал Сома терма жамоада йўқ. Бу қарор ҳақида гапира оласизми? Агарда Сурия терма жамоаси гуруҳдан чиқа олмаса, бу катта босим бўлади. Бу вазиятга қандай ёндашмоқдасиз?

- Босим ҳар доим бўлган. Футболчилар буни қандай енгишни билишлари керак. Уларнинг бор эътибори ўйинда бўлиши лозим. Негатив энергияларга эътибор бермаймиз. Қайсидир ўйинчи таркибда бўлмаса, биз шу ҳолатда футбол ўйнашга тайёр бўлишимиз керак. Бу жамоада мен мураббийман ва қарорларни мен қабул қиламан.

- Ўзбекистон терма жамоасида ишлагансиз. Ҳозирда бу терма жамоа олдингидан кучлироқми ёки акси?

- Албатта, мен уларни яхши биламан. Аммо уларда жуда кўп нарса ўзгариб кетди - бошқа номлар, янги футболчилар. Ўзбекистонда жуда зўр бош мураббий бор. Уларнинг камчили ҳам бор. Чунки ҳаммада камчилик мавжуд. Эртага биз ушбу муаммоларни юзага чиқара оламиз деб ўйлайман.

- Сурия терма жамоасида янги ўйинчилар жуда кўп. Бу масалага қандай ёндашяпсиз?

- Биз ҳозир жуда яхши ички муҳитдамиз. Биз ҳаммасини яхшилаяпмиз.

- Ўзбекистон терма жамоасига қарши улар ҳақидаги билимларингиздан келиб чиқиб тайёрланасизми ёки уларга оддий рақиб сифатида қарайсизми?

- Мен Жалолиддин ва бошқа ўйинчиларни яхши биламан, аммо замонавий футболда бу нарса унчалик ҳам аҳамият касб этмайди. 2019 йилдан бери улардан кўп нарса ўзгариб кетди. Сиз жамоани яхши билишингиз мумкин, аммо ўйин жараёнида бу нарса ёрдам бермаслиги мумкин.

- Ўзбекистон терма жамоасига қарши қандай таркибда ўйнашингизни ҳал қилиб бўлганмисиз?

- Бошланғич таркиб бўйича менинг режам аллақачон бор. Тўғри, ўйинга яқин ўзгаришлар бўлади. Мен одатда асосий таркибни учрашувдан бир неча соат олдин аниқлайман. Бу нарса Ўзбекистон терма жамоасига боғлиқ бўлмайди. Биздаги 26 нафар ўйинчилар барчаси тайёр. Уларнинг исталган бири майдонга туша олади. Бизда ишонч юқори.

- Жаноб Купер, аввал Ўзбекистон терма жамоасида ишлагансиз. Сизга қайсидир маънода охиргача имконият берилмаган. Шу нуқтаи назардан қаралса, бу ўйинда ғалаба қозонишга ўзгача иштиёқ борми?

- Йўқ, шахсан ўзимда ҳеч қандай реванш кайфияти йўқ. Ўзбекистон футбол ассоциацияси менга жуда яхши муомалада бўлган, улар билан алоқаларимиз яхши. Мен улардан доим миннатдорман. Раҳбарият, футболчилар ва ҳатто мухлислар ҳам менга илиқ муносабатда бўлишган. Шундай экан, ҳеч қандай хафагарчилик ёки реванш кайфияти ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Албатта, мен бу ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилганман. Ўзбекистоннинг бунга алоқаси йўқ. Сурия терма жамоаси мураббийи сифатида бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан. Биз ҳаммамиз профессионаллармиз.

- Жаноб Эктор сизда жуда катта тажриба бор. Шу нуқтаи назардан олиб қаралса, футболчиларни қандай руҳлантирасиз. Чунки мотивация бундай турнирларда жуда катта аҳамиятга эга...

- Ҳамма ҳозирда яхши натижа кўрсатишимизга ишоняпти. Биз инсонларга қувонч улашамиз. Мен футболчиларга айнан шуни эслатаман. Йигитларга уларни оилалари, дўстлари томоша қилаётганини таъкидлайман. Футболчиларга қарата босимга, қувончга, ҳис туйғуларга ҳуш келибсиз деймиз.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика