Latest news

15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  1 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 15:00Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  11 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  6 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  16 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  14 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8

Эктор Купер: "Ўйинимиздан қониқдим. Ҳиндистонни мағлуб эта оламиз" News

Эктор Купер: "Ўйинимиздан қониқдим. Ҳиндистонни мағлуб эта оламиз"

Осиё кубоги "B" гуруҳининг иккинчи туридан ўрин олган Сурия ва Австралия (0:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг сурияликлар бош мураббийи Эктор Купер матбуот анжуманида қатнашишди

- Ўйин ҳақида қисқача фикрингиз?

- Натижадан хурсанд эмасман. Йигитларнинг ўйинидан эса қониқдим. Рақиб жуда кучли эди. Бизга етмаган нарса бу вазиятлардан фойдаланиш бўлди, аммо ўйинимиздан мамнунман.

- Натижада ёқмагани аниқ, аммо биз фақатгина биргина гол фарқи билан ютқаздик. Кейинги босқичга чиқиш имкониятимиз ҳозирда қандай?

- Икки ўйинда бир дона гол ўтказиш албатта яхши. Учинчи ўринда Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз. Бу учрашувда ғалаба қозонишимиз керак. Менга йигитларнинг ўзларига бўлган ишончлари ёқмоқда. Жамоадаги янги ўйинчилар ўйиндан ўйинга очилиб боришмоқда. Ўйлайманки, Ҳиндистонни мағлуб эта оламиз.

- Бугун етишмаган нарса вазиятни якунлаш эканини айтдингиз. Балки, бу Омар Ал Сома ёки шунга ўхшаш ҳужумчининг йўқлиги билан боғлиқдир?

- Бизда кучли ҳужумчи бор. Гап омадда бўлса керак. Агарда вазият ярата олмаганимизда кўпроқ ташвишга тушардим. Биз эса анча вазиятга эга бўлдик ва рақиб ҳимоясини саросимага сола олдик. Жамоанинг ўйинидан тўлиқ қониқдим.

- Бугун ўйин давомида жуда кўп марта асабийлашдингиз. Бунга сабаб нима бўлди?

- Ҳар бир мураббий учун бу нормал реакция ҳисобланади. Футболнинг жозибаси шундан иборат.

- Биринчи бўлимда жамоамиз жуда яхши ўйнаганди, иккинчи таймда эса аксинча. Захира ўриндиғида сизда жуда кўп вариантлар бор эди. Нега кўпроқ ўзгаришларга қўл урмадингиз?

- Ўзгаришлар масаласида ҳар бир мураббий ўйинчиларнинг ҳолатига қараб иш тутади. Ҳар бир мутахассиснинг ўз қарашлари бор. Мен шундай қилишни истадим.

- Гуруҳ босқичидаги ўйинларимиздан келиб чиқиб, кейинги ўйинда ғалаба қозонишимизга қанчалик ишоняпсиз?

- Мухлислардан умидни сўндирмасликларини сўрайман. Бугун жуда яхши ҳаракат қилдик. Кейинги ўйинда баъзи ўзгаришларни амалга оширамиз ва ғалаба қозонамиз. Бу Сурия учун тарихий натижа бўлади.

Жалолхон Иноғомхўжаев ёзиб олди

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика