Latest news

19:04"Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди" — Абдулазиз Искандаров таҳлили  0 18:50Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 18:45Про лига. "Арал" – "Локомотив" 1:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  1 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  16 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  2 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  4

Эктор Купер: "Миллий терма жамоа асоси мунтазам шакллантириб борилади" News

Эктор Купер: "Миллий терма жамоа асоси мунтазам шакллантириб борилади"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эктор Купер бошчилигида Тошкентда йиғинга киришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

ЎФА матбуот хизмати аргентиналик мутахассис билан қисқа интервью уюштириб, бўлажак йиғин ва таркибга жалб қилинган футболчилар ҳақида суҳбатлашди.

- Жаноб Купер, йиғинга футболчиларни жалб қилишда нималарга асосландингиз?
- Биринчи навбатда, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган барча учрашувларини кўриб чиқдим. Шунингдек, бу йил ўтказилган ўртоқлик учрашувларининг видеоёзувини ҳам ёрдамчиларим билан таҳлил қилдик. Ана шу учрашувларда қатнашган футболчиларни дастлабки йиғинга таклиф қилишга қарор қилдик. Йиғин давомида футболчилар билан яхшироқ танишиб, улар ҳақида кенгроқ маълумотга эга бўламиз. Шундан келиб чиқиб миллий терма жамоанинг асосини шакллантириб борамиз.

- Демак, дастлабки йиғинга чақирилган футболчилар асосий таркибдан жой олиш учун рақобатга киришишлари керак бўлади, тўғрими?
- Ҳа, албатта. Йиғинга чақирилди деганда асосий таркибдан жой кафолатланди дегани эмас. Йиғин давомида бизни қониқтирмаган футболчиларга жавоб бериб юборилади. Шунингдек, Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларини мунтазам кузатиб бориш орқали, миллий чемпионатдан ҳам футболчилар келаси йиғинларга таклиф қилинади. Бунинг устига, Олимпия терма жамоасида тўп сураётган футболчилар бор. Улардан ҳам миллий терма жамоага бир қатор футболчиларни чақирамиз.



- Олимпия терма жамоаси ҳақида сўз очдингиз. Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларини кузатиб боряпсизми?
- Албатта, кузатиб боряпман. Олимпия терма жамоаси жуда яхши шаклланган, кучли футболчилардан иборат. Бу жамоадан бир қатор футболчиларни кўз остимга олиб қўйдим. Уларни кейинги йиғинларга жалб қиламиз. Асосийси, футболчининг йиғин пайтидаги жисмоний ва функционал ҳолатига кўп нарса боғлиқ. Бунинг устига, термага таклиф қилинган футболчи менинг услубимга мос келиши керак. Мана шу икки жиҳат футболчиларнинг миллий терма жамоада ўйнаб кетишида энг асосий омил ҳисобланади.

- Миллий терма жамоамиз сентябдра Сурия ва Эрон билан, октябрда Қатар ва Шимолий Корея билан ўйнайди. Танланган рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз.
- Албатта, ўртоқлик ўйинлари учун танланган рақиблардан тўла қониқиш ҳосил қилдим. Ҳозир рақибларни кучли ёки кучсизга ажратиб ўтирадиган пайт эмас. Муҳими, ўз ўйин услубимизни йўлга қўйиб, асосий таркибни шакллантиришимиз керак.

Фурсатдан фойдаланиб, бизга барча шароитларни яратиб бераётган, яхши спарринг рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилаётган Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман".

Rating: +106   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика