Latest news

14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  0 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  1 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  4 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  5 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  4 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  4

Эктор Купер: "Қўл остимдаги ходимларнинг иши ёққани учун уларни мукофотладим" News

Эктор Купер: "Қўл остимдаги ходимларнинг иши ёққани учун уларни мукофотладим"

Ўзбекистон - КХДР учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Эктор Купер ва Анзур Исмоилов иштирок этди.

"Аввало шуни таъкидлаб ўтиши керакки эртанги баҳс навбатдаги синов бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини шакллантиришда давом этамиз. Сурия ва Эрон билан ўйинлардан кейин ўзгаришлар борми ёки йўқми шуни текширамиз. Синов деган сўзни кўп такрорлаяпман. Осиё Кубогига қадар кўп синов ўтказамиз. Таркибда янги футболчилар бор. Ўйинимизда ҳам ўзгаришлар бўлади. Камчиликлар ва хатолар устида ишлаш учун қулай имконият", - дейди Эктор Купер. 

"Терма жамоада кайфият яхши. Барча легионерлар етиб келди. Таркибга олимпиячилар ҳам қўшилишди. Бош мураббий берган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қиламиз", - дейди Анзур Исмоилов. 


- Таркибда янги футболчилар бор дедингиз. Олдин терма жамоа сафида умуман ўйнамаган икки дарвозабон бор холос. Шуларни назарда тутдингизми?

- Мен терма жамоада умуман ўйнамаган эмас кўп ҳам чақирилмаган футболчиларни назарда тутдим. Масалан, Жавоҳир Сидиқов ва бошқалар. Улар терма жамоада битта ёки иккита ўйин ўтказишган холос. 

- Эртага КХДРга қарши ҳужумкор ўйин кўрамизми?

- Эртага ҳужумкор ўйин кўрасизлар деб айта олмайман. Менинг услубим натижа олиб келадиган ўйин кўрсатиш. Мухлислар ва журналистларга ҳимоявий ўйин ёқмайди. Мен эртага ҳужумкор ўйин намойиш этиб беришим мумкин, лекин натижа бўлмаслиги мумкин.

- Бу йиғинга Шуҳрат Муҳаммадиев ва Фаррух Сайфиев чақирилмади. Ўз клубида яхши ўйнаб турган икки ҳимоячини чақирилмаганига сабаб борми? 

- Доим мураббийнинг таркиб борасидаги танлови ҳаммага ҳам ёқмайди. Аммо бош мураббий нимага у ёки бу футболчини чақирмаганини тушунтириб беришга мажбур эмас. Бу йиғинга чақирилмаган футболчи менга ёқмади дегани эмас. Сабаби Осиё Кубогига қадар имкон қадар кўпроқ футболчиларни синаб кўришим керак. Сентябрь ва октябрь ойидаги йиғинга жалб этилган футболчилар Осиё Кубогида асосий ўзаги бўлади демаган бўлардим. Ноябрь ойида ҳам йиғин бор. Ана ўша йиғиндаги таркиб қисман БААга борадиган таркибга яқин бўлади. 

- Бугун championat.asia сайтида хабар чиқди. Унда сиз терма жамоа ходимларига ойлик берганингиз ҳақида ёзилган. Бу ростдан ҳам бўлган воқеами ёки...

- Мен ҳеч қачон ойлик бермайман. Мен ўзим ойликка ишлайдиган одамман. Агар мен ходимларга пул берган бўлсам бу ЎФАнинг ўрнига пул бердим дегани эмас. Агар кимгадир пул берган бўлсам, бу ўша ходимларнинг меҳнати менга ёққанини англатади. Мен қўл остимдаги ишчиларга мукофот сифатида ўз ташаббусим билан пул бергаман. Бу ЎФА берадиган маошларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мен ЎФАнинг шароитидан нолимаган бўлардим. Иш жараёнидаги баъзи муаммолар топилади, ҳаммамиз муаммоларни биргаликда ҳал қилаяпмиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +69   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика