Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

"Ўзбекистон терма жамоасининг асл қиёфасини маълум вақт ўтгач кўрамиз" — Эктор Купер News

"Ўзбекистон терма жамоасининг асл қиёфасини маълум вақт ўтгач кўрамиз" — Эктор Купер

Ўзбекистон терма жамоаси Эктор Купер Сурияга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида баъзи саволларга жавоб берди.

Матбуот анжуманида унга терма жамоа сардори Одил Аҳмедов ҳамроҳлик қилди. 

(тўлиқ таҳрирланди)

- "Барчага салом. 22 августдан буён йиғин ўтказаяпмиз. Аввал ҳам айтиб ўтганимдек, биринчи навбатда футболчилар билан танишув жараёнини олиб бордим. Уларни нафақат футболчи сифатида, балки шахсан қандай инсон эканлиги билан ҳам қизиқдим. Айни пайтда йиғиндаги барча футболчилар билан шахсан танишиб олдим. Мураббийлар штаби билан терма жамоанинг аввалги ўйинларини кўриб, таҳлил қилиб чиққандик. Йиғинда эса футболчиларнинг ҳозирги ва аввалги ҳолатларини солиштириб чиқдик. Ўтган 10-12 кун давомида машғулотларда футболчиларни оптимал ҳолатга келтиришга ҳаракат қилдик. Терма жамоанинг тактикаси ва ўйин услубига баъзи бир ўзгартиришлар киритишга мажбур бўлдик. Айрим кичик ўзгартиришлар амалга оширилди. Аммо бу жараён ҳали давом этади. Ўзбекистон терма жамоаси аста-секинлик билан ўйин услуби ва тактикаси ўзгариб боради. Терма жамоа ихтиёрига жалб қилинган барча футболчилар ҳали ихтиёримизга етиб келишгани йўқ. Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов кеча машғулотга қўшилишди. Денисов якка тартибда шуғулланди. Жанубий Корея 1 дивизионида ўйнаётган икки футболчи (Санжар Турсунов ва Шоҳруҳ Гадоев - таҳририят) эса 7 сентябрь куни терма жамоа лагерига келиб қўшилади.  Йиғинга қўшилган ва қўшиладиган легионерлар ҳали бизнинг услубимизга тушуниб, киришиб кетишгани йўқ. Бунинг учун албатта вақт керак. Ҳозирги қўл остимиздаги терма жамоа ҳақида аниқ бир нарса дейиш учун эртанги ва 11 сентябрь куни бўладиган Эронга қарши ўйинларни кўриб оламиз. Айнан мазкур учрашувлардан кейин терма жамоамизнинг ҳозирги ҳолати ҳақида хулосага келамиз. Йиғинга жалб этилган футболчилар ҳақида гапирадиган бўлсам, терма жамоа таркиби доимо ўзгариб туради. Яъни, бу таркибда ҳали ўзгаришлар давом этади. Мен футболчиларнинг миллий чемпионатдаги ўйинлари, жисмоний ҳолатларини инобатга олган ҳолда таҳлил қилиб бораман. Шунингдек, легионерлар борасида ҳам шундай. Терма жамоадан таклиф олмаган ўйинчилар келажакда сафимизга қўшилишлари мумкин ёки аксинча. Биз терма жамоага номзод футболчиларни излаш ва ўрганиш жараёнини фаол давом эттирамиз", - дейди Купер.

"Авваламбор барчага Ассалому алайкум. Юртдошларимизни ўтган байрам билан табриклайман. Эктор Купер бошчилигида кечадан бошлаб машғулотга киришдим. Ўйлайманки, келажакда Эктор Купер билан олдимизга қўйилган мақсад ва вазифаларни уддалаймиз. Бунинг учун бор ҳаракатни амалга оширамиз. Эктор Куперга футболчилар, мухлислар ва умуман футболга алоқадор барча ёрдам берса, мақсадимизга эришиш осонлашади, - дейди Одил Аҳмедов.



- Жаноб Купер, аввал ишлаган жамоаларингизда асосан ҳимояга эътибор қаратган ҳолда ўйин қуришингизни кўрганмиз. Ўзбек чарм тўп усталари асосан тўп билан ўйнашни хуш кўрадиган ва техник тарафлама яхшироқ ҳаракат қиладиган футболчилар. Ўтган ЖЧ саралаш босқичида ҳам терма жамоамиз тўпсиз, қарши ҳужум тактикасида ўйнагани якунда панд берган. Футболчилар ҳам тўпсиз ўйнашганидан эътироз билдиришган. Сиз терма жамоамизни қайси тактика, қандай фалсафа асосида ўйнатасиз? (Шаҳбоз Беғамов)
-  Мен ҳар бир мураббийнинг ўйин услуби ва тактикасини ҳурмат қиламан. Мен маълум мураббий фақат ҳимоявий ёки ҳужумкор ўйнайди, деб ўйламайман. Кўпинча бу нарса майдондаги ҳолатдан келиб чиқиб танланади. Футболчилар билан танишув жараёнида шунга амин бўлдимки, ростан ҳам ўзбек футболчилари техник тарафлама ва тўп билан муомула қилишда яхши даражага эга. Лекин шуни айтишим керакки, эртанги ўйинда ёки Эрон билан бўладиган баҳсда терма жамоадан мўъжиза кутманглар. Ўтган қисқа давр мобайнида терма жамоада баъзи ўзгаришлар бўлиб ўтди. Катта, глобаль ўзгаришлар бўлмайди. Биз ҳимоядан ўйнаймизми ёки ҳужум қиламизми, бу вазиятдан келиб чиққан ҳолда бўлади. Мен фақат ҳужумкор ёки ҳимоядан ўйнаймиз, деб айта олмайман. Масалан бир ойдан кейингина терма жамоамизнинг асл қиёфасини кўришимиз мумкин бўлади. Масалан эртага Сурияни чиройли ўйин кўрсатиб мағлуб этсак, кўп голлар уриб юборсак, Купер келиб терма жамоа кучайиб кетди, деган фикр юзага келиши мумкин. Йўқ, йўқ, хулосага шошилмаслик керак. Сурия ва Эронга қарши ўйинлар терма жамоа услуби ёки қиёфаси бўйича якуний хулоса бермайди.  

- Олдинги йилларда терма жамоамиз ўртоқлик учрашувларида ўйнаган таркиб расмий ўйинларда деярли ўзгариб кетарди. Ўзингиз ҳам айтаяпсиз,легионерлар келиши кеч қоляпти деб. Осиё Кубоги эса ФИФА кунига тўғри келмайди. БААга оптимал таркибга боришимиз керак. Шуларни инобатга олган ҳолда қандай режалар қиляпсиз? (Бахтиёр Ширинов)
- Мен доимо футболчи танлашда уларнинг жисмоний ҳолати ва ўша пайтдаги формасидан келиб чиқаман. Албатта, уларнинг чемпионатдаги кўрсатаётган ўйини ва ўша жамоадаги ҳолати муҳим аҳамиятга эга. Гапизда жон бор. Лекин ўртоқлик учрашувлари нима учун керак? Аввало янги ўйинчиларни синовдан ўтказиб олиш учун муҳим. Ўртоқлик ўйинларида натижа муҳим аҳамият касб этмайди. Осиё кубоги ёки ЖЧ саралаш учрашувларида натижа муҳим ўрин тутади. Шу боисдан ҳам расмий баҳсларда асосан жамоанинг етакчиларига ишонч билдирилади. Натижа керакми, демак муҳим учрашувларда асосан асосий таркибдаги 4-5 нафар футболчилар майдонга тушади. Шу боисдан ҳам баъзан ўртоқлик учрашувларида иштирок этмаган футболчилар расмий ўйинларда ҳаракат қилишади. Бу бутун жаҳон амалиётида мавжуд тажриба. Шунингдек оддий мисол, Одил Аҳмедов терма жамоадаги энг кучли футболчилари бири саналади. Лекин вақт келиб айнан Аҳмедовнинг ҳолати пасайиб қолиши мумкин. Ўша пайтда унданда яхшироқ ҳолатда бўлган бошқа футболчи майдонга чиқиши мумкин. Гап тажриба ёки ёшда эмас, ўша пайт тайёр бўлган футболчи майдонга тушади. Лекин охирги иш тажрибамдан келиб чиқиб шуни айтаманки, ўз чемпионатида жамоаси сафида асосий таркибга тушмаган ўйинчиларни ҳам терма жамоага чақирган пайтларим бўлган. Шу боисдан ҳам ҳозир таркибни бутунлай янгилаб ташлайман ёки аксинча, шу футболчилар билан ўйнаймиз, деб айта олмайман. Ҳаммаси ҳолатдан келиб чиқиб маълум бўлади. Шунингдек, қайсидир жамоадан кўпроқ, кимдандир камроқ футболчи жалб этиш атайин бўлмайди. Масалан "Локомотив" ва "Пахтакор"дан кўпроқ футболчи жалб этилган. Чунки уларнинг ҳозирги ҳолати мени қониқтирмоқда. Хулоса ўрнида айтишингиз мумкинки, мен футболчи танлашда аввало унинг жисмоний ҳолати ва ўша пайтдаги спорт формасига эътибор қиламан.  

- Сиз футболимизда янги одамсиз. Агар иложи бўлса очиқ айта оласизми, ЎФА раҳбарияти ёки ходимлар сизнинг юқори талабларингизга мос ишлаяптими? Муаммо ва камчиликлар юзага келмадими? (Дмитрий Попов)

- Ҳозирча ҳеч қандай камчиликлар йўқ, ёки қийинчиликлар бор деб айта олмайман. Тўғри, ҳар доим камчиликларни тўғриласа, шароитларни яхшиласа бўлади. Мен баҳона қиладиган мураббий эмасман, шунчаки ўз ишимни қиламан. Мен доимо бор имкониятдан келиб чиққан ҳолатда ишлайман. Ҳозирги ҳолатдан қониққан ҳолда янада яхши бўлишига умид қиламан. Шароитларни, ишлаш тизимини доимо яхшилаб бориш лозим. Бу борада ҳеч қандай лимит йўқ. Масалан маълум даражага чиққандан сўнг тўхтаб, бўлди, шу етарли деб бўлмайди. Ҳар доим янада яхши бўлишга ва олдинга силжиш учун ҳаракатланмоқ лозим. Футболчилардан биринчи навбатда терма жамоани севишни талаб қиламан, ўз ватани жамоасида ўйнаяптими, демак охиригача курашиши лозим. Бир нарса менга илиқ таассурот қолдирди, яъни футболчиларнинг менга бўлган муносабати. Ҳозирча улар менга камтардек кўринмоқда. Аммо якуний хулоса қилишга шошилмайман, чунки янги мураббий қўл остида балки улар ўзларини янада яхши кўрсатиш учун шундай ҳаракат қилаётган бўлишлари мумкин. Футболчиларнинг камтарлиги яхши, аммо улар борасида якуний хулосага келишга шошилмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Яқинда Индонезияда Осиё ўйинлари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўйинларини кўрдингизми? Ушбу жамоадан қайсидир футболчиларни ўзингиз учун белгилаб олдингизми? (Зуҳриддин Қиличев)
-  Яқинда Деспасито деган қўшиқ куйлашди. Бу секин-секин дегани. Биз ҳам шу йўналишда секин-секин ҳаракатланамиз.  Ушбу терма жамоа барчанинг тилида, улар келгусида терма жамоага чақирилиши мумкин. Ҳозир фақат миллий терма жамоа ҳақида гапиришни истардим. Индонезиядаги мусобақада иштирок этган жамоада МТЖни кучайтира оладиган футболчилар бор. Келажакда балки ушбу жамоадан ҳам футболчилар МТЖга жалб этилиши мумкин.

- Сиз ва журналистлар бир мақсад йўлида бирлашишимиз керак. Аммо дилни хира қиладиган ҳолатлар ҳам учраб турибди. Масалан 22 августдан бошланган машғулотларнинг аксарияти ёпиқ ҳолда ўтди. Яъни, дастлабки 15 дақиқа очиқ ва кейин журналистлар машғулотдан чиқариб юборилди. Агарда сизнинг қарорингиз бўлса, унда тўғри тушунамиз ва ҳурмат қиламиз. Чунки ҳар бир мураббийнинг ўз услуби ва қараши бўлади.Шунчаки бу сизнинг қарорингизми ёки ЎФАними? (Хайрулла Холиқов)
- Тўғриси, шу кунга қадар қандай машғулот жараёни журналистлар учун қандай бўлганини билмайман. Бутун дунёда одатда дастлабки 15 дақиқа ОАВ учун очиқ бўлади ва ундан кейин журналистлар чиқиб кетишади. Лекин сизнинг одатларингиз қандай бўлишини билмайман. Барча жойда ўз анъаналари ёки ишлаш услуби бўлади. Аммо бу масалани ўтириб яна муҳокама қиламиз. Сизлардаги одат ва талабни ҳам инобатга олган ҳолда бир қарорга келамиз.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +105   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика