Latest news

05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  27 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  13 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  32 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  17 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  97 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  12

Эксперт таҳлили: Япония News

Эксперт таҳлили: Япония

Япония терма жамоаси ўз тарихида олтинчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Терма жамоа устози Акира Нишино 23талик рўйхатни эълон қилди ва таркибдан бир қатор номдор футболчилар ўрин олган. ЖЧ-2002 ва 2010да японлар гуруҳдан чиқишни уддалай олишганди. Хўш, бу сафар нима бўлади?

ОФК сайти японлар бўйича эксперт сифатида машҳур журналист Этсуко Мотокавага мурожаат қилишди. Маълумот учун, Мотокава 24 йилдан бери футболни ёритади. У биринчи марта 1994 йилги жаҳон чемпионатини кўрган. У бир нечта нашрлар ҳамда сайтлар учун футбол ҳақида мақолалар ёзади.

- Японияни навбатдаги жаҳон чемпионатида нима кутмоқда?
- Агар гуруҳдан чиқа олсак, буни қониқарли натижа десак бўлади.

- Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш учун нима қилиш керак?
- Япония яхши қатнашиши учун аввало метин ҳимояга эга бўлиши керак. Гуруҳимиздаги рақиблар бутунлай бошқа савиядаги жамоалар (Япония гуруҳ ўйинларини Колумбия, Сенегал ва Польшага қарши ўтказади). 2010 йилги ЖЧдаги каби ҳимояга катта эътибор беришимиз керак.

- Барчанинг диққат-марказида бўладиган ўйинчи ким?
- Бош мураббий Акира Нишино асосий ўйинчи Кейсуке Хонда бўлади деди. Мен ҳам шу фикрдаман. Менимча Япония мундиалда 3-4-3 схемаси бўйича ҳаракат қилади. Бу тактика 4-2-3-1га ҳам ўзгариши мумкин. Хонда футболчилар орасида чап оёқда ўйнайдиган ягона футболчи. Шу томонлама ҳам у ажралиб туриши мумкин.

- Қайси жаҳон чемпионати кўпроқ ёдингизда қолган?
- Агар натижалар бўйича оладиган бўлсам, 2010 йил ЖАРда ўтказилган мусобақа. Ўша турнирда Хонда, Нагатомо, Хасебе, Кавашима каби футболчиларимиз порлаганди. Шунингдек, 2002 йилги ЖЧни ҳам унутиб бўларканми. Бизда ажойиб бош мураббий бор эди: Филипп Трусье.  

- Ўтмишда ўйнаганлардан ким ҳозирги жамоага мос тушган бўларди деб ҳисоблайсиз?
- Маркус Тулио Танака. У ниҳоятда кучли ҳимоячи бўлган. Маркус асли япониялик эмас, лекин терма жамоада ўйнаб кўп нарса берди. У доим тўғрисўз бўлган. Эсимда, ЖЧ-2010га кетишдан олдин бўлган йиғилишда биз бошқаларга қараганда кучсизмиз деб рўй-рост гапирганди.

- Сизнингча, Япониянинг бошланғич таркиби қандай кўринишда бўлади?
- 3-4-3 схемасида ўйнасак керак. Дарвозабон: Эйжи Кавашима. Ҳимоя: Майа Йошида, Макото Хасебе, Томоаки Макино. Ярим ҳимоя: Генки Харагучи, Хотару Ямагучи, Рйота Ошима, Юто Нагатомо. Ҳужум: Кейсуке Хонда, Юйа Осако, Такаши Усами.

- Гуруҳ ўйинларида тахминингиз?
- Колумбия билан 0:0, Сенегални 1:0 ютамиз, Польшага 1:2 ютқазамиз.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика