Latest news

20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  18 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  4 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  2 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   8 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  33 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2

Эксперт-ҳакамлар комиссияси "Сурхон" - "Андижон" ўйини бўйича баёнот берди News

Эксперт-ҳакамлар комиссияси "Сурхон" - "Андижон" ўйини бўйича баёнот берди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Андижон" учрашувида содир бўлган баҳсли вазиятлар бўйича баёнот берди.

"Ўзбекистон Cоcа cола Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Андижон" учрашуви якунланганидан сўнг, "Андижон" жамоаси томонидан баҳснинг сўнгги дақиқаларида меҳмонларнинг 99-рақамли ҳужумчисига кўрсатилган қизил карточка юзасидан ўйин қайдномасига расман эътироз киритган эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси (https://t.me/uzfhm/473) томонидан ушбу вазият кўриб чиқилди.

Унга кўра, учрашувнинг 90+9-дақиқасида тўп учун курашда рақибига қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилган "Андижон" ҳужумчиси вазиятдан норози бўлиб, ҳакамни сўкиб ҳақорат қилади. Учрашув бош ҳаками шу заҳоти уни майдондан четлатган.

"Ҳакам бу вазиятда футболчини майдондан четлатиб тўғри қарор чиқарган" - дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Бундан ташқари, Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан нафақат юқоридаги вазият, балки учрашувдаги бошқа эътиборга молик вазиятлар кўриб чиқилди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида "Андижон"нинг 4-рақамли футболчиси мезбонларнинг 18-рақамли футболчисини дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганида қоидага зид равишда тўхтатиб қолади. Учрашув бош ҳаками ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат деб хато қарор чиқаради. "Ҳакам бу вазиятда "Андижон"нинг 4-рақамли футболчисини сўнгги умид фоли учун майдондан четлатиши керак эди" - дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Учрашувнинг 53-дақиқасида рўй берган вазиятда "Андижон" футболчиси тўпни йўқотиб қўйгач дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқиб кетаётган "Сурхон" футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бу сўнгги умид фоли ҳисобланади. Шу туфайли, ҳакамнинг қарори тўғри бўлган.

Учрашувнинг 63-дақиқасида "Андижон" жамоаси сардори бурчакдан етказиб берилган узатмани боши билан дарвозага киритади. Вазиятни ўрганиб чиқган ВАР меҳмонларнинг 99-рақамли футболчиси зарба берилган вазиятда дарвозабонга ўйиндан ташқари ҳолатда туриб халал бергани ҳақида бош ҳакамга хабар беради. Видеотакрорни кўрган бош ҳакам голни бекор қилади. Аслида, бу вазиятда ВАР ҳакамлари техник хато туфайли чизиқлар рангини алмаштириб қўйишган. Меҳмонларнинг 99-рақамли ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда эмасди. Натижада: "Ҳакам гол ўйиндан ташқари ҳолатда киритилди деб қарор чиқарган" - дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Ўрни келганда айтиш керакки, трансляция сифатининг талаб даражасида эмаслиги бир неча ҳолатларда ВАР ҳакамларининг фаолиятлатига таъсир ўтказмай қолмади.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув бош ҳаками ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилганини маълум қиламиз" - дейилади ЎзФҲМ баёнотида.

Rating: -24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика