Latest news

00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  9 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3

Эксклюзив. Магометов кубокни нега Зоминга олиб борганини изоҳлаб берди News

Эксклюзив. Магометов кубокни нега Зоминга олиб борганини изоҳлаб берди

Маълумки, “Бунёдкор” ўзининг навбатдаги чемпионлигини бу сафар охирги турда нишонлади.
Яъни, жамоа 26-турда сафарда “Сўғдиёна”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўз тарихида бешинчи бор Ўзбекистон чемпиони бўлди. Ўйин якунига етгач, “қалдирғочлар” шу заҳоти байрамни бошлаб юборишди. Ва энг қизиғи, чемпионга бериладиган бош соврин – кубок ўша ернинг ўзида ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов томонидан “бунёдкорчилар”га тақдим этилди. Натижада Магометовнинг бу иши кўплаб эътирозларга сабаб бўлди. Негаки, ҳатто охирги турда ҳам учта жамоада – “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Насаф”да чемпион бўлиш имконияти мавжуд бўлиб, спорт тамойилларига кўра кимнинг чемпион бўлиши номаълум эди. Лекин Фарҳод Магометов чемпион ким бўлишини гўёки аввалдан билгандек кубокни Зоминга олиб борди ва “Бунёдкор” ғалабаси билан якун топган баҳсдан сўнг уни жамоа сардори Анвар Ғофуровга топширди. Иш юзасидан ЎФФ биносига борганимизда, Фарҳод Абдуалиевичдан кубокни Олмалиқ ёки Бухорога эмас, балки нега айнан Зоминга олиб борганини сўрадик.

-   Фарҳод Абдуалиевич, олий лиганинг охирги туридан олдин ҳам чемпион номи номаълум бўлиб, учта жамоада бош совринни қўлга киритиш имконияти бор эди. Лекин сиз худди “Бунёдкор” чемпион бўлишини билгандек, кубокни Зоминга олиб бордингиз?
-   Ўзингиз биласиз, жуда кўп жойларда ўйин тугаши билан чемпион бўлган жамоага кубок топширилади. Мен кубокни Зоминга олиб борганим билан бундан “Бунёдкор”нинг ҳам, “Сўғдиёна”нинг ҳам хабари йўқ эди. Аслида мен шу ўйинга комиссар этиб тайинлангандим ва “Бунёдкор” мабодо ғалаба қозониб чемпион бўлса, кубокни ўйин тугагани заҳоти топшираман деб ўзим билан олиб кетгандим. Бу борада тахиминим тўғри чиқди, “Бунёдкор” рақибидан устун келиб чемпионликни нишонлади, мен эса ПФЛ раҳбари сифатида уларга кубокни топширдим. Бунинг шов-шув кўтарадиган жойи бўлмаса керак.

-   Тўғрику-я, лекин сизнинг Олмалиқ ё Бухоро бир четда қолиб, айнан Зоминга борганингиз кўпчиликда ғалати фикрни юзага келтирди.
-   Мен кубокни Қаршига ҳам олиб боргандим. Аммо 25-турда “Бунёдкор” “Насаф”дан мағлубиятга учрагани боис муддатидан олдин чемпион бўла олмади. Кейин эса Жиззахдаги охирги тур ўйинига комиссар этиб тайинланганим учун айтганимдек, “Бунёдкор” ютиб қолса совринни топшираман деб кубокни ола кетдим. Бор гап шу.

-   Фараз қилинг, чемпион “Бунёдкор” эмас, балки “Локомотив” ё “Насаф” бўлиши мумкин эди. Бундай пайтда қандай йўл тутардингиз?
-   Бизда кубок битта. Шундай экан, бир пайтнинг ўзида уни учта шаҳарга олиб бора олмаймиз. Агар шу куни Бухорода тўп сурган “Локомотив” ёки Олмалиқда ўйнаган “Насаф” чемпионликни қўлга киритганида, унда чемпионга совринни сал кейинроқ топширардик. Чунки мен бу пайтда “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” баҳсида комиссарлик қилаётгандим.

Хайрулла Холиқов.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика