Latest news

19:11"Mirabror Usmanov Cup-2024". Финал учун Ўзбекистон таркиби маълум  0 19:05Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:1 (матнли трансляция)  189 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  1 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  44 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  21 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  7

ЕКЛ. Шомуродов 62 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Рома" "Заря"ни йирик ҳисобда мағлуб этди News

ЕКЛ. Шомуродов 62 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Рома" "Заря"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Конференциялар лигаси "C" гуруҳи 2-туридан ўрин олган "Заря" — "Рома" учрашуви якунланди.

"Заря" (Украина) – "Рома" (Италия) 0:3

21.45, «Славутич-Арена»

Голлар: 0:1 – 7 Эль-Шаарави, 0:2 – 66 Смоллинг, 0:3 – 68 Абрахам.

Заря – Мацапура, Фаворов (Снурницын, 90), Имереков, Цвек, Хомченовский, Кочергин, Булеца (Захеди, 69), Назарина, Громов (Овусу-Фримпонг, 90), Кабаев (Лунев, 83), Сайядманеш (Кристиан, 69).

Рома – Руй Патрисиу, Рожер, Смоллинг, Кумбула, Калафьори, Кристанте, Пеллегрини (Вильяр, 77), Дарбо (Диавара, 70), Эль-Шаарави (Майораль, 78), Шомуродов (Абрахам, 62), Карлес Перес (Дзаньоло, 62).

Огоҳлантиришлар: Кумбула (81), Руй Патрисиу (83).


ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Рома" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, турнирдаги зафарли юришини давом эттирмоқда.

90+1. "Заря" да икки ўзгариш: Овусу Громов ўрнига, Фаворов ўрнига эса Снурницин ўйинга қўшилди.

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. Абрахам Майорални яхши вазиятга олиб чиққанди, бироқ "Реал"га тегишли футболчи захира ўйинчиси эканини исботлади.

85. Абрахам тўпни тўхтата олмади. Акс ҳолда дарвозабон қаршисида ёлғиз қолиб, уни кўзёш тўкишга мажбур қилиши мумкин эди.

83. Мезбонлар жарима зарбасини амалга оширди, тўп ноаниқ кетди.

81. ОГОҲЛАНТИРИШ: Кумбула рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун жазоланди.

80. "Заря"нинг ҳам аниқ зарба берадиган куни бор экан, Патрисиу ишончли ҳаракат қилди.

77. "Рома"да ўзгариш: Майораль Пеллегрини ўрнига, Вильяр Эль-Шаарави ўрнига учрашувга қўшилди.

Охирги ўн дақиқада римликлар икки гол киритган бўлса-да, экран қаршисида учрашувни кузатаётганлар камайган бўлса керак.

73. "Рома" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди, зарба Патрисиунинг "магнит"ли қўлларига бориб тушди.

70. "Рома" таркибида Дивара Дарбо ўрнига қўшилди.

69. "Заря"да икки ўзгариш: Кристиан ва Шахаб Булеца ҳамда Аллахьярни алмаштирди.

68. ГОООЛЛЛ!!! Абрахам иккинчи тўпга тегинишида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ҳисоб йирик кўринишга келди.

66. Гоооллл! Смоллинг ҳам бугун байрам қиладиган бўлди. Бурчакдан узатилган тўпга ҳимоячи "калла қўйди".

64. ЗАРБА! Абраҳам майдонга тушибоқ, ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиши мумкин эди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

62. "Рома"да ўзгариш: Элдор майдонни тарк этди, унинг ўрнига рақобатдоши Абраҳам майдонга тушди. Шунингдек, Заниоло ҳам Перес ўрнига ўйинга қўшилди.

59. Чап қанотдан узатилган тўпни "Рома" футболчиси дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

57. Хавфли ҳужум! Перес яхши вазиятга чиқиб бориб, дарвозабон маҳоратини синаб кўрганди, қайтган тўпга эса Шомуродовдан илгарироқ ҳимоячи етиб келди.

54. Хавфли вазият! "Заря"да яхши имконият бўлганди, комбинацияларни якунлайдиган мард топилмади.

52. Шомуродовнинг паси ўхшамади, менимча у Тошкентдаги йиғинга келмаслигидан хафа кўринади.

50. "Рома"да яхши вазият бўлганди, палапартишликлар натижасида Эль-Шаарави рақиб посбони билан яккама-якка чиқиб борди. Италия ҳужумчининг қулай зарба беришига дарвозабон йўл қўймади.

49. Меҳмонлар ўнг қанотдан ҳужум бошлаганди, сўнгги узатма аниқ бўлмади, "Заря" футболчиси тўпни олиб қўйди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ.

Умид қиламизки, бугун таблода Элдор Шомуродовнинг номи акс этади.  Ишдан толиқиб келиб, камига хотини билан телевизор пултни талашган ҳолда уйқудан қолган томошабинлар ҳаққи, Элдор гол урмаса бўлмайди. Жозенинг қовоқлари ёмон, исталган вақт унга захира ўриндиғидан жой ҳозирлаб бериши мумкин.


БИРИНЧИ БЎЛИМ СТАТИСТИКАСИ

Тўпни назорат қилиш: 45-55

Зарбалар: 3-5

Аниқ зарбалар: 1-4

Ноаниқ зарбалар: 2-1

Қўполликлар: 3-2

Бурчак зарбалари: 3-3

Жарима зарбалари: 2-3


45. Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади.

42. Зарба! Яна бир бор ўз маҳоратини синовдан ўтказганди, унинг зарбаси эса кучлилик қилди ҳамда дарвоза устунидан юқорилаб кетди.

39. "Рома" ғалаба қозонаётганига қарамай, жамоада муаммолар кўзга ташланмоқда. Моуриньюнинг блокноти учрашув сўнгигача роман ҳолига келса, ажабмас.

36. Шомуродов очилишга ҳаракат қилди, унга етказилган тўпни рақиб ҳимоячиси майдон ташқарисига чиқариб юборди.

34. Майдон марказида тўп учун курашда "Заря" футболчиси енгиб чиқди, ҳужум эса мезбонларнинг қўполлиги билан якунланди.

Шомуродов энди ўйинга киришаётган бир паллада мириқиб реклама томоша қилишга нима етсин!

29. Шомуродов!!! Пеллигрини Элдорни яхши вазиятга чиқарганди, унинг зарбасини эса дарвозабон қайтарди. "Заря" мухлислари посбонни олқишламоқда, ўзбек мухлислари эса, аксинча...

28. Бугун фақат Эль-Шаарави зарба беришига келишиб олишган шекилли.

Шомуродов қайдасан, қачон сўзинг айтасан...

24. Мезбонлар узоқдан зарбалар йзлламоқда, бироқ ҳали посбонга келиб тушмаяпти, "архитектор"нинг тактик ҳимоячиларини тўпга қалқон бўлишмоқда.

"Рома" ўтган мавсум А Серияда еттинчи ўринни эгаллаб, чемпион "Интер"дан 29 очко ортда қолди ва Конференциялар лигасидаги биринчи Италия клубига айланди. Ўтган мавсумда Паулу Фонсека бошчилигида жамоа УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқичида ғолиб чиққан, шундан сўнг "Брага", "Шахтёр" ва "Аякс" плей-офф босқичида таслим этилди, бироқ ярим финалда "Манчестер Юнайтед"га имкониятни бой беришди.

22. ЗАРБА! Эль-Шаарави чап қанотдан тўпни ўзига тўғрилаб, дарвоза томон зарба йўллади, дарвозабон маҳоратини намойиш этди.

20. Перес ўнг қанотдан тўп билан олдинга бориб, рақиби билан кимўзарга ўйнамоқда бўлди, бироқ ўзи ожизлик қилди.

Украина Премьер-лигасида кетма-кет иккинчи мавсум учинчи ўринни эгаллаган "Заря" кетма-кет саккизинчи марта Европа мусобақаларида иштирок этмоқда. Олдинги барча иштирок Европа лигасида бўлган. Шу билан бирга, Луганск клуби ҳеч қачон плей-оффга чиқа олмаган.

17. Мезбонларнинг ҳужуми зарба билан якунланди. Бироқ "Заря"нинг зарбаси заргарона чиқмади.

12. Шомуродов ҳужум бошлаб, катта тезликда олдинга бораётганди, лекин қанот футболчисининг боши айланиб, тўпни тополмай қолди.

10. Ниҳоят мезбонлар ҳужум бошлашди, бироқ Смоллинг ҳужумни зарарсизлантирди.

Майдон марказидан узатилган тўпни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган италиялик футболчи дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш дарвозага тўпни жойлаб қўйди.

6. Гоооооллл!!! Эль-Шаарави ҳисобни очмоқда — 0:1!

5. "Рома"нинг ҳужуми ўхшамади, мезбонлар сардорининг майдон марказигача югуриб келиб оширган тўпи эса римликларга келиб тушди.

3. Шомуродов томон тўп узатилганди, ҳимоячи у билан баҳслашишни истамади ҳамда тўпни тепиб юборди.

1. Дастлабки дақиқалардан футболчилар 100 фоизлик энергиясини сарфламоқда, яъни бор кучи билан югуришмоқда.

1. Пешонаси ялтираган ҳакам ҳуштагидан сўнг римликлар учрашувни бошлаб берди.

"Бўрилар" 4-2-3-1 тактикасида тўп суради. Шомуродов одатдагидек марказий ҳужумда.

Бу "Заря" учун Италия клублари билан ўзаро илк бор тўқнаш келиши ҳисобланади.

"Рома" Украина жамоаларига қарши 12 та ўйинда 6 та ғалаба ва шунча мағлубиятга эга. Римликларнинг Украинага охирги ташрифи Европа лигаси доирасида ўтган мавсум "Шахтёр"га қарши ўтган, Киевдаги баҳсда "бўрилар" 2:1 ҳисобида устун келиб, 1/8 финалда умумий 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Ўйлаймизки, бугун Шомуродовнинг голларини санаб саноғига етолмай қоламиз.

Трибуналарда ўзбекистонлик мухлислар кўриниш бермоқда.

Бугун Украина ва Италиянинг УЕФА Конференциялар лигасидаги ягона вакиллари иккинчи даврада Запорожье шаҳрида учрашади.

"Заря" ушбу мавсумни Норвегия чемпиони "Буде-Глимт"дан 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан бошлади, "Рома" эса "Олимпико" стадионида "ЦСКА София"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, биринчи даврадаги энг йирик ғалабасини қўлга киритди.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари. Украинадаги «Славутич-Арена»да яқин 90 дақиқа давомида қизиқарли учрашувдан баҳраманд бўламиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика