Latest news

13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  74 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  1 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  5 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  2 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  1 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  7 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  15

Эҳ, ғалабага бир баҳя қолганди-я... News

Эҳ, ғалабага бир баҳя қолганди-я...

Бугун ёшлар терма жамоамиз Осиё чемпионатидан ўрин олган 2-тур баҳсини ўтказди.
Аввалги ўйинда Индонезияни мағлуб этган жамоамиз бугун БАА устидан ҳам ғалаба қозониши мумкин эди, аммо охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол бизни муҳим ғалабадан мосуво қилди. Стандарт вазиятларда бўш ҳаракат қилиш оқибатида шундоқ чўнтакдаги ғалабани бой бериб қўйдик.

Аслида ўйин тўлиқ футболчиларимиз устунлиги остида кечди. БАА ёшлари деярли ҳужум қилишмади ҳам, биз эса бир неча бор голли вазиятларга эга бўлдик. Агар сўнгги паллада Забихилло Ўринбоев гол урганида ҳисоб 3:1 бўларди ва қарабсизки, ғалаба нақд эди. Аммо тўп кирита олмаган Забихиллонинг ўзи рақибга бурчак тўпини ишлаб берди.

Кейин эса араб футболчиси тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди ва уларнинг 7-рақамдаги ўйинчиси гол уриб, ҳаммасини расво қилди. Қолаверса, бу вазиятда дарвозабонимиз ҳам хатога йўл қўйди. Агар Дилшод Ҳамроев вазиятни тўлиқ ўз назоратига олиб, футболчилар қаерда туриши кераклигини жамоадошларига яхшилаб уқтирганида дарвозамизга тўп киритилмасди.

Хуллас, иккита стандартдан иккита гол ўтказиб юбордик, бу эса жуда алам қиляпти. Тўғри, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз йўқолгани йўқ, аммо биз учун ҳар бир ўйиндаги натижа муҳим. Жамоамиз олдига жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганини унутмайлик. Лекин бир нарсадан хурсандмиз, Равшан Ҳайдаров қисқа вақт ичида тайинли ўйин услубини терма жамоага сингдира олибди. Ёшларимиз ўйинида мураббийнинг меҳнати кўриниб турибди, фақат ҳужумда ва ҳимояланишда сал тажовузкор бўлишимиз талаб этилади.

Бундан кейин ўйинлар янада қийинлашиб бораверади. Мана шундай паллада футболчиларимиздан янада фаол ҳаракат қилишларини сўраб қоламиз. Ёшларимизга мурожаат: ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ, бардам бўлинг ва Австралияни ютиш ҳақида ўйланг. Ўйинингизга жиддий эътироз йўқ, бизга маъқул келяпти, фақат охирги тўп узатиш ва сўнгги зарбани беришда шошма-шошарликка йўл қўймасангиз бас.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика