Latest news

12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  0 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  3 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  3 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  9 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Кувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  4

Эдин Жеко: “Скудетто учун голларимдан воз кечаман” News

Эдин Жеко: “Скудетто учун голларимдан воз кечаман”

Босниялик ҳужумчи Эдин Жеко “Gazzetta dello Sport” мухбири билан суҳбатлашди.


Унда Жеко “А” серия, “Рома”нинг Чемпионлар лигасидаги имконияти ва чемпионлик учун нималардан воз кечиши мумкинлиги ҳақида тўхталди.


- Римда ўтказган 2 ойдан кейин “Рома”ни турнир жадвали бошида кўришни кутганмидингиз?

- Нега энди йўқ? Буюк жамоага ўтаётганимни билардим, бироқ мавсум ҳали тугамади. Ҳақиқий аҳамиятга эга нарса мавсум якунида биринчи поғонада бўлишдир. Шу сабабли “Интер”га қарши беллашув ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмайди. Лекин уни муҳим деб айтиш мумкин. Ғолиб қўшимча ишончга эга бўлади. Шунинг учун мағлубият ҳақида ўйламаяпман.

- Скудетто учун курашда энг асосий рақиб ким?

- Бу йил яққол фаворит йўқ. “Рома”, “Наполи”, “Интер”, “Фиорентина” ва “Ювентус”. Туринликларда ажойиб жамоа бор ва улар ҳали қайтишади.

- Ўтган ёзда “Ювентус” билан музокараларга киришганмисиз?

- Бу ҳақиқат, биз алоқага чиқдик. Бироқ бу ерда эканимдан бахтлиман.

- Кимдан кўпроқ хавфсираяпсиз – “Наполи” ёки “Интер”дан?

- “Наполи” жуда яхши ўйнаяпти. У ерда Игуаин сингари буюк чемпион ўйнаяпти. Агар у жароҳат олмаса, бу жамоа энг хавфли рақибга айланади. Ҳозирги пайтда Игуаин ва Пьянич “А” серияда барча нарсани ҳал қиладиган футболчилар саналади. “Интер”нинг таркиби кучли ва турли ҳолатлардан чиқиб кетиш учун ўйинчилар сони етарли. Мен ушбу мавсумда ҳозирча битта гол урдим ва бу мени хурсанд қилмаяпти. Мен учун голлар муҳим. Лекин жамоа ундан ҳам муҳимроқ. Кўпчилик Жеко ҳисобида битта гол бўлса ҳам “Рома” ғалаба қозонишини хоҳлайди. Голлар келади. Олдимга бирор шахсий мақсад қўймаганман. Ҳамиша тўп киритганман ва бу ерда ҳам уни давом эттиришга умид қиламан. Лекин ўзимга босим яратиб олмайман.

- Манчини сизни “Интер”га чақирмаганми?

- Ўтган мавсум охирида у бунга интилди, бироқ аниқ бир таклиф юбормади. Римда ўзимни яхши ҳис қиляпман.

- Скудетто учун нимадан воз кечган бўлардингиз?

- Голларимдан. Мавсум охиригача “қуруқ” қолишга тайёрман. “Рома” билан зафар қучиш Босния терма жамоаси билан Европа чемпионатига боришдан кўра каттароқ иш.

- Пьянич қай тариқа трансферингизга таъсир кўрсатди?

- Биз жуда кўп суҳбатлашдик. У клуб буюк ишларни режалаштираётганини айтди ва бунга мени ишонтирди.

- Тез орада биринчи дербини ўтказасиз. Лулич сизни “Рома”га ўтишдан воз кечишга ҳаракат қилиб кўргани ростми?

- Ҳа, шундай. Эҳтимол, у қўрққандир. Лекин бунга қулоқ солмадим, энди уни мағлуб этишни истайман. Майдон ташқарисида биз дўстмиз, бироқ ўйин мобайнида барча нарса ўзгаради.

- Курва Суд мухлислар гуруҳи стадионни тарк этди. Ишқибозларга бирор нарса дейишни хоҳлайсизми?

- Албатта. Биз сизга муҳтожмиз, биргаликда буюк ишларни амалга оширишимиз мумкин. Клуб сизлар учун курашаётганини биламан.

- “Байер”га қарши беллашув Чемпионлар лигасида нимчорак финалга чиқиш учун ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Европа майдонларида муваффақиятли иштирок учун жамоага нима етишмаяпти?

- Чемпионлар лигасида плей-оффга чиқиш асосий мақсадларимиздан бири саналади. Буни уддалай олмаслик барчани хафа қилади. “Барселона”га қарши ажойиб ўйнадик. Европада осон ўйинлар бўлмайди. Буни БАТЭ билан учрашувда ҳам кўрдик. Ҳозир кейинги босқичга чиқиш имконияти 50 фоиз. Чоршанба куни биз уйда ғалаба қозонишимиз шарт.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика