Latest news

02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  19 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  19 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  2 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  1 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  6 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  8 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  2 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  51 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  5 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6

Эдгар Гесс: “Шогирдларимнинг ўйинидан кўнглим тўлди” News

Эдгар Гесс: “Шогирдларимнинг ўйинидан кўнглим тўлди”

“Андижон” – “Металлург” (2:2) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Эдгар Гесс иштирок этди.
- Ўйиндан кўнглим тўлди. Агарда рақиб жамоа ўйинига баҳо берадиган бўлсак, бу жамоа яхши шаклланган. Бош мураббий ҳам 7 йилдан буён ишлаб келмоқда. Курашчан жамоа тузган. Қолаверса таркибидаги ўйинчилар ҳам тажрибалидир - дея гап бошлади Эдгар Яковлевич.

- Жамоамизнинг жисмоний жиҳатдан ўйинга тўла тайёр эмасди. Учрашув яхши бошланди. Аммо охиригача жисмоний жиҳатдан толиқиб қолди. Бунинг натижасида ўйин тизгинини йўқотишди.

- Умуман олганда йигитларнинг ўйини ёқди. Курашларда ҳам ютқазишмади. Ҳимоядан ҳужумга ўтишда ҳам яхши ўйнадик.

- Етакчи ўйинчиларимиз Раҳим Қодиров билан Расул Раҳмонов бугунги ўйинда дисквалификация сабабли бизга ёрдам бера олмади. Бундан ташқари ҳимоячи Асрор Раҳмонов ҳам ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди – дейди Гесс. 


Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика