Latest news

21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  0 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  27 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  3 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  13 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  20 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Эдгар Гесс: "Олмалиқ"нинг мақсади ОЧЛ, бизники олий лигада қолиш" News

Эдгар Гесс: "Олмалиқ"нинг мақсади ОЧЛ, бизники олий лигада қолиш"

"Андижон" - "Олмалиқ" (2:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида майдон эгалари бош мураббийи Эдгар Гесс қатнашди.

"Биринчи бўлим яхши ўйнадик. Таркибимизда "Олмалиқ"дагидек футболчилар йўқ. Рақибнинг мақсади ОЧЛ, бизники олий лигада қолиш. Бундай жамоаларга қарши ўйинда ютиш жуда қийин. Рақиб класс борасида биздан устун эди. Худди ёш болалардек хатолар қилинди. Биринчи бўлимда 2:2 эди, майдон марказини кучайтиришга уриндик. Аммо ўтказилган гол йигитларнинг руҳиятига таъсир қилди. Бугун пенальти бор эди, ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ҳимояда Иқбол Бобохоновнинг йўқлиги ҳам таъсир қилди. Вуйович, Васильев ва Анвар Бердиев ҳамон рухсат олишгани йўқ. Асқаралиевнинг ошқозонида муаммо пайдо бўлди. Жамоада тажрибали футболчилар бўлмаса қолганлар нима қилишини билмай қолади. "Олмалиқ"нинг захирасида ўтирган йигитлар бизда асосий футболчи бўларди. Масалан, "Нефтчи" сафида биринчи бўлимда 40 дақиқа ўйнаган Абдуллоҳ Олимов бизда асосий таркибда ўйнади. У бизга керакли ўйинчи", - дейди Эдгар Гесс.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика