Latest news

16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  0 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  1 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  13 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  23 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1

Эдгар Гесс: "Давралар оралиғида ўзгаришлар бўлиши аниқ" News

Эдгар Гесс: "Давралар оралиғида ўзгаришлар бўлиши аниқ"

"Олмалиқ" - "Бухоро" (2:1) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи pfkbuxoro.uz сайти учун қисқа интервью берди.
"Ўйинни яхши ташкил қилдик. Бугун биз ҳисобдан ташқари, бошқа ҳеч нимада имкониятни бой бермадик. Ўйин борасида ҳам, хавфли вазиятларни вужудга келдиришда ҳам биз ажойиб қаршилик кўрсатдик. Лекин, шунча имкониятлардан фойдалана олмаганимиз бу ачинарли. Умуман, ўйинимиз ёмон чиқмади", - деб гап бошлади Гесс.

- Сўнгги пайтларда "Бухоро"га урилаётган голлар жуда ҳам оддий ва қўпол хатоликларимиз эвазига уриляпти. Мана шу ҳолатлардан сўнг, жамоада ўзгаришлар қилиш вақти келгандир?
- Албатта, бунақанги голларни ўтказиб юбораётганимиз ёмон. Шу сабабли ўзгаришлар қилиш вақти келди деб ўйлайман. Биз ўзгартиришлар борасида жиддий ўйланиб қолдик ва барча ишлар бошлаб юборилган.

- Демак, давралар оралиғида "Бухоро"га янгилар келиб қўшилади ва таркиб иккинчи даврагача кучайтирилади?
- Ҳа, албатта. 5-6 та ўзгартиришларни амалга оширмасак бўлмайди. Ўйлайманки давралар оралиғида ўзгариш бўлади.

Ҳозирги кунда мени қувонтирган ҳолат, ўзимизнинг маҳаллий, ёш футболчиларимиз олий лигада ёшларига қарамай гол кирита бошлашмоқда. Бу албатта, нафақат бизнинг, балки бутун ўзбек футболи ютуғи ҳисобланади", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Эдгар Гесс.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика