Latest news

17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  2 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  7 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  4 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12

Эдгар Гесс: "Бунёдкор" билан ўйиндан олдин кайфиятни янада яхшиладик News

Эдгар Гесс: "Бунёдкор" билан ўйиндан олдин кайфиятни янада яхшиладик

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Андижон” бош мураббийи Эдгар Гесс саволларга жавоб қайтарди.
-Ўйин қизиқарли ўтди. Иккала жамоада ҳам гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Дастлабки бўлимда вазиятларнинг биттасидан унумли фойдаландик. Танаффусдан кейин яна иккита гол урдик. Кайфиятимиз юқори бўлгани боис бугун яхши ўйин намойиш этдик. Тўғри, кубок учрашуви биз учун чемпионатдагидек муҳим дея олмайман. Шунга қарамай, бугун ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд эта олдик. Ишқибозларга намойиш этган ўйинимиз ёқди деб ўйлайман. Бу билан чемпионатда “Бунёдкор”га қарши учрашув олдидан футболчиларимиз янада руҳланишди.

- Кубок баҳси бўлгани учун майдонга туша олмаётган айрим футболчиларга имконият бердик. Мисол учун, бугун дарвозага Элдор Исабоевни қўйдик. Бундан ташқари яна баъзи футболчиларни қандай ҳолатда эканлигини кўриб олдик. Шу сабабли Вуйович, Мошняга, Солиев, Абдуллаев сингари асосий ўйинчиларга дам беришни лозим топдик. Лекин бугун иккинчи таркиб билан ўйнадик дея олмайман.

- Асқар Жадигеров бугун ёмон таассурот қолдирмади. Унинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Асқар секин-аста аввалги формасини тиклашга ҳаракат қилмоқда. Жадигеровни қандай ўйинчи эканлигини яхши биламиз. Биз уни яна аввалги ўйинларини кўришни хоҳлаймиз. Аммо тушуниш керак, у бир ярим, икки йил деярли ўйин амалиётига эга бўлгани йўқ. Шунинг учун унга бироз вақт керак. Айни пайтда Асқар ўзининг 60 фоиз ўйинини кўрсатмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика