Latest news

20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  0 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 20:00Суперлига. "Хоразм" - "Андижон" 2:1 (матнли трансляция)  27 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  5 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  10 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  7 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2

Эдгар Гесс: "Акопянц ўз имконияти даражасидан паст ўйин намойиш этди" News

Эдгар Гесс: "Акопянц ўз имконияти даражасидан паст ўйин намойиш этди"

Кечаги “Бухоро” - “Металлург” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Эдгар Гесс журналистлар саволларига жовоб қайтарди.
- Учрашув анча оғир кечди. Айниқса биринчи бўлим жуда оғир тарзда кечди. Биз кетма-кет икки маротаба мағлубиятга учрадик ва шу сабабли футболчиларда мағлуб бўлиш қўрқуви бор эди. Улар асосан якка курашларда рақиб ўйинини бузиш билан дастлабки бўлимни ўтказишди. Биринчи навбатда ҳимояни ўйлашди. Биз шу сабабли дарҳол иккита ўзгаришни амалга оширдик.

Акопянц бугун ўз имконияти даражасидан паст ўйин намойиш этди. Биз деярли ўн киши бўлиб ўйнаётган эдик ва шу сабабли унинг ўрнига ёш, бухоролик Равшан Аслановни майдонга тушурдим. Иккинчи бўлим бошидан Ваҳобовни майдонга тушурдим ва бу тезда ўйин услубимиз тубдан ўзгаришига олиб келди. Менимча, Жумабоев-Акопянц тандемига нисбатан Ваҳобов - Асланов тандеми анча муваффақиятли чиқди. Иккала голимиз ҳам ажойиб комбинациялардан сўнг киритилди. Биринчисида айнан захирадан тушганлар эвазига бўлди. Асланов биринчи пасидан сўнг Ваҳобов ҳисобни очиши мумкин эди, лекин иккинчи уринишда яна Асланов чиройли тарзда Вахобовни тўп билан таъминлади ва биз ҳисобни очдик. Фирдавс Асадовнинг фантастик голига таъриф бериб ўтириш шарт эмас, у ҳаммасини ажойиб тарзда бажарди.

Икки голдан сўнг футболчиларимизда яна ўша қўрқув, гол ўтказиб юбориш қўрқуви аниқроқ қилиб айтганда улар очиқ футбол намоиш эта бошлашди ва қарши ҳужумни ўтказиб юборишдан қўрқишди ва ортга чекинишди. Натижада биз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Пенальтида эса бизга очиқчасига омад кулиб боқди. Умумий қилиб айтганда иккинчи бўлимда биз ажойиб ўйадик ва ҳақли ғалабага эришдик.

- Мухлисларда “Нефтчи”га қарши учрашувдан сўнг анча илиқ таассурот қолдирган ҳимоячимиз Шерзод Шариповнинг соғлиги борасида кўплар саволлар бўлмоқда?
- “Бунёдкор” жамоасига қарши ўйинга қадар сафга қайтишига умид қиляпмиз. Ҳозирги ҳолатини уч баҳога баҳолаган бўлар эдим.

- “Бухоро” яқин кунларда кубок баҳсларига киришади. Рақибимиз ҳақида нима дея оласиз?
- Дастлабки рақибимиз биринчи лига вакили саналади. Лекин мен бу жамоани ҳозирдан кузатув остига олганман. Жамоа ёмон эмас экан. Таркибини кўплаб олий лигада қатнашган футболчилар эвазига кучайтиганлигини яхши биламан.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика