Latest news

16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  1 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  13 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  3 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  5 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  52

Эден Азар фаолиятини якунлаганини эълон қилди News

Эден Азар фаолиятини якунлаганини эълон қилди

"Челси" собиқ вингери Эден Азар профессионал фаолиятини якунлагани ҳақида маълумот берди.

"Ўзингни тинглаб, ўз вақтида "тўхта" деб айта олишинг керак. 16 йил ва 700 дан ошиқ ўйиндан сўнг профессионал футболчилик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бутун Европа ва жаҳон даражасида ўйнаш бахтига муяссар бўлдим. Фаолиятим мобайнида ажойиб инсонлар, менежерлар, мураббийлар ва футболчилар билан ишладим. Ўзим ўйнаган клубларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Бельгия терма жамоасига ҳам раҳмат", – деб ёзди 32 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда.

Азар фаолиятини ватанида Бельгияда бошлаган, шундан сўнг 2005 йилда "Лилль" тизимида пайдо бўлган. 2012 йилда уни "Челси" сотиб олди ва 7 мавсумдан сўнг 115 миллион евро эвазига "Реал"га ўтди.

Азар икки марта Англия ва Испания чемпиони бўлган, бир марта Франция чемпионига айланган, Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. У Бельгия терма жамоаси сафида 126 та ўйинда 33 та гол урган.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика