Эдегор "Уотфорд"га қарши ўйинда голини "ўғирлаган" Обамеянг ҳақида: "Жуда ёқимсиз ҳолат. У офсайддалигини дарҳол тушундим"
12 nov 2021 16:54
News
Эдегор "Уотфорд"га қарши ўйинда голини "ўғирлаган" Обамеянг ҳақида: "Жуда ёқимсиз ҳолат. У офсайддалигини дарҳол тушундим"
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор АПЛ 11-тури доиарсидаги "Уотфорд"га қарши ўйинда (1:0) Пьер-Эмерик Обамеянг голини "ўғирлагани" ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.
73-дақиқада норвегиялик футболчи жарима майдончаси бурчагидан дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди, аммо Обамеянг дарвоза чизиғи олдида тўпга тегди ва ҳакамлар голни габонликнинг офсайди туфайли бекор қилишди.
"Жуда ёқимсиз вазият. Тўп дарвозага кетаётганди. У тўпга тегиши билан тушундимки, Пьер-Эмерик офсайдда эди. Афсуски гол инобатга олинмади. Бироқ биз ғалаба қозондик.
Агар улар ҳисобни тенглаштириб қўйганида ҳозиргидан кўпроқ алам қилган бўларди!" – деди Эдегор.
Эслатиб ўтамиз, 36-дақиқада Обамеянг пенальтидан ҳам унумли фойдалана олмаганди – "Уотфорд" посбони Фостер унинг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments