Эдди Хау: "Фаолиятимдаги янги даврнинг бошланишини интиқлик билан кутяпман"
08 nov 2021 21:09
News
Эдди Хау: "Фаолиятимдаги янги даврнинг бошланишини интиқлик билан кутяпман"
"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау ўзининг янги лавозимидаги илк фикрларини билдирди.
"Бу мен учун катта шараф. Бундай узоқ тарихга эга клубда эканлигимдан фахрланаман. Менга ажойиб имконият берилди. Лекин бизни олдинда жуда кўп ишлар кутаётганини ҳам тушунаман. Фаолиятимдаги янги даврнинг бошланишини интиқлик билан кутяпман", — дейди мураббий.
Клуб 43 ёшли мутахассис билан 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган шартнома борасида келишиб олди.
Хау аввалроқ "Бёрнли" ва "Борнмут"да ишлаган, мураббий ўтган ёздан бери ишсиз эди.
Link :
Source : nufc.co.uk
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments