Latest news

00:16Испания - Швейцария. Кимлар асосий таркибда?  0 23:55Хорватия - Португалия. Роналду йўқ  0 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  1 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  0 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2 19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  6 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  47 18:31Жамшид Болтабоев чиндан ҳам "Нефтчи" билан келишиб олдими? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 18:12"Ливерпуль" Салоҳга муносиб ўринбосар топди  5 17:45"Сити" Ҳоландни Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи  4

ЕЧЛга шахдам қадамлар билан одимлаётган "Милан" ҳақида News

ЕЧЛга шахдам қадамлар билан одимлаётган "Милан" ҳақида

"Милан" ўтган тур ғалаба қозонди ва турнир жадвалида "Интер"ни ортда қолдирди.

Анчадан бери "қизил-қоралар" Чемпионлар Лигасига бунчалик яқин келишмаганди. Қолаверса, бир неча ой олдин Гаттузо бошчилигидаги "Милан" анча қуйи поғоналарга тушиб кетаётган эди. Маълум вақт мобайнида жамоа ўзининг антирекордини ўрнатди, қаторасига тўрт учрашувда гол ура олмади, Европа Лигасидан чиқиб кетди. Лекин қишки кичик танаффусдан олдин охирги турда СПАЛ устидан қозонилган ғалаба ва муносиб ўринбосар йўқлиги мураббийни сақлаб қолди. Шундай бўлса-да, кўпчилик Гаттузо яқин орада истеъфога чиқарилиши ва "Милан"нинг бошқа бир афсонаси бошқарувни қўлга олишини кутганди.

Қизиқ, қишки танаффус пайти жамоада қандай ўзгаришлар содир бўлган экан? Афтидан, Гаттузо унга бошқа имконият бермасликларини яхши тушуниб, ишга бор кучи билан киришишга ҳаракат қилди. Жамоа эгалари эса мураббийга иккита қимматбаҳо футболчини совға қилдилар: Бразилиядан Лукас Пакетани олиб келиб, "Женоа"дан Кшиштоф Пентекни сотиб олишди. Сарфланган сумма анчагина юқори эди, лекин трансферлар ўзини оқлади. Пакета аввалига, биринчи баҳсданоқ ўзиинг финтлари билан кўпчиликни қойил қолдирди. Лекин аввал Европада клубларида ўйнамаган бразилиялик майдонда кўра олиши ва хавфли вазиялар ярата олиши кўпчиликни ҳайратга солди. Пентек эса дастлабки учрашувлардан рақиб дарвозаларини ишғол этишни бошлади. Ҳозирда польшалик тўпурарнинг ҳисобида 8 ўйинда 7та гол бор. Пакета эса 1та гол уриб, 2 голли узатма беришга муваффақ бўлди ва қатор вазиятлар яратмоқда.

Албатта, улар клубга келиши билан жамоанинг ўйин услуби анча ўзгарди. Пентекнинг самарали ҳаракатларидан фақат баҳра олмасликнинг иложи йўқ. Агар аввал "Милан" футболчилари (Кутроне ва Игуаин ўйнаган вақтлар) тўпни ҳужумчига етказиб беришга қийналганлар ва ноқулай вазиятдан гол уришга мажбур бўлганлар. Ҳозирда "россонери" кўпроқ гол урмоқда, лекин шунда ҳам тўп ҳужумчига камроқ етиб келяпти. Мавсумнинг биринчи ярмида ҳужумда хавфли вазиятларни икки ўйинчи Сусо ва Кутроне (баъзида) яратган. Лекин бугунги кунда Чалханоглу ҳамда Кастильехо бўш зоналарни қидириб, тўпни шеригига тезроқ ошириб беришга ҳаракат қилишмоқда. Аслида, польшалик сўнгги вақтларда ўйинда иштирок этмаяпгандек кўринади. Лекин у бўш зонани топиб, гол уришга муваффақ бўлмоқда. Унинг жамоадошларига ҳаддан зиёд боғлиқлигини ўта кучли концентрация эгалиги ва ҳужумда яхши ўйнай олиши "ёпиб кетади".

Албатта, янги ўйинчилар жамоага келганини айтиб, "Милан" яхши ўйнаяпти дейиш осон. Лекин бир нарсани тан олиш керак, Пентек барибир Ибрагимовичдек, Пакета эса Какадек ўйинчи эмас. Улардек бўлишлари учун эса ҳали ўз устиларида анча ишлашлари керак. Агар Гаттузо тактика ва икки ўйинчини сотиб олиш борасида зўр бериб ишламаганида, "қизил-қоралар" кучсиз жамоалардан бирига айланиб қолиши мумкин эди. Гаттузо футболчилар жамоага тезда мослашиб кетишида ёрдамини аямади. Бразилияликнинг агенти ҳам ўйинчи бошқа клубга оз фурсатда мослашиб кетиши қийин кечарди деб таъкидлади. Гаттузо қаттиққўл бўлишига қарамай, инсонларни яхши тушунади ва тезда чиқишиб кета олади. У жаҳл устида учрашув ва машғулот пайти ўйинчиларга бақириши мумкин, лекин ташқарида улар билан кулиб, ҳазиллашади.

Гаттузо меҳнати самараси ўлароқ, "қизил-қоралар" ҳимояси тартибли ўйин кўрсатмоқда. Танаффусдан кейин "россонери" 2та гол ("Рома" ва "Аталанта") ўтказиб юборди. "Наполи" эса икки маротаба "Милан" дарвозасига йўл топа олмади. Гаттузо ҳимоявий ўйинни қандай йўлга қўйгани ҳақида соатлаб муҳокама қилиш мумкин. Бироқ аслида бундай эмас. 

Шунчаки, Доннарумма фаолиятидаги энг гуллаган даврни ўтказмоқда. У биринчи мавсумга қараганда анча яхши ўйнамоқда ва дарвозани ишғол қилишларига йўл қўймаяпти. Аммо у барибир ҳали ўзини тўлиқ намоён этолгани йўқ. Мусаккио ва Кальдара охирги вақтларда жуда кўп хато қилмоқда. Шунинг учун, Романьоли билан ҳаракат қила оладиган куччли марказий ярим химоячи керак. Бироқ шундай бўлса-да, Кальдара жароҳатидан тузалиб, майдонга тушишини интиқлик билан кутишмоқда. Жамоанинг бахтига, Темуэ Бакайоко сафга қайтди.  У Кессиэ билан биргаликда майдон марказига тўпни олиб бориб, иккинчи темпда ҳужумларни ривожлантириш имконини беришмайди.

"Милан" бир неча бор охирги паллаларда Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашда қоқилаверди. Аммо ҳозир Гаттузо шогирдлари курашга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр кўринадилар. Рақобатчилар кучли, ўйинда эса баъзи муаммолар ҳамон етарли. Хўш, нега унда "Милан" йўлланма учун курашда фаворит сифатида тилга олинмоқда? Сабаби, чемпионлик мавсумида бўлгани каби, характер намойиш қилмоқда. Тез орада Биглия, Кальдара ва Конти сафга қайтади, Сусо муаммоларидан қутилади, Пентек ва Пакета эса тўлиқ кўникиб олади. Шундай экан, "Милан" баҳордаги ўйинларга янада кучлироқ ҳолатда етиб боради. "Сассуоло"га қарши ўйин Гатузо учун 50-бўлди ва барчаси энди бошланаётганга ўхшайди...


Муаллиф: Сергей Румянцев

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика