Latest news

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  0 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

ЕЧЛ плей-офф йўлланмаси "чўнтакда" — "Барселона"ни янги мавсумда нималар кутмоқда? News

ЕЧЛ плей-офф йўлланмаси "чўнтакда" — "Барселона"ни янги мавсумда нималар кутмоқда?

Бир қарашда "Барселона" трансфер ойнасидан ёмон фойдаланмади...

Каталонияликлар трансфер бозорининг сўнгги кунларида битимларни имзолашни одат қилиб олишди. Клуб анчадан буён молиявий муаммолар гирдобидан чиқиб кета олмаяпти ва вазият ҳозирча яхшиланай демаяпти. Шунга қарамай, чемпионлик иштиёқи камайиб қолмаяпти.

Хави таркибни ЕЧЛ учун кучайтиришни сўради – рўйхатдаги ҳаммани ҳам олиб келиб бўлмади

Бир йил аввал "блауграна" атрофидаги муҳит, уларга бўлган муносабат яхшироқдек эди – "Барса" "Севилья"дан Жюль Кундени, "Лидс"дан Рафиньяни олишди, "Бавария" билан Левандовский трансфери бўйича келишувга эришилди. Умумий ҳисобда трансферларга 158 миллион евро сарфланди – максимал вазифа Чемпионлар Лигасидаги ғалаба эди.

Аммо нимадир режа бўйича кетмади – ва ҳатто гуруҳдан чиқиш ҳам ўхшамади. Бу сафар сарфланган пуллар пунктида — фақатгина 3,4 млн евро. "Кўк-анорранглилар" бозорнинг янги қисмини ўрганмоқда, сабаби молиявий "ричаглар" кутилган самарани бермаяпти.

Қишдан бошлаб "Барселона" хўжайинлари Илкай Гюндоган билан музокаралар олиб боришди – германиялик ярим ҳимоячини "Манчестер Сити"дан олиб кетишни уддалашди, қўшимчасига, уни эркин агент сифатида қўлга киритишди. Унинг ёнига майдон марказига хорватиялик Марцело Брозович олиб келиниши режалаштирилганди. Мавсумни ажойиб ўтказган Брозович "Интер" билан ЕЧЛ финалигача етиб борганидан хабарингиз бўлса керак. Трансфер бозоридаги бундай фаоллик Хави талабларига мос тушарди - мураббий топ трансферларсиз жамоа олдига қўйган мақсадларига етиши қийин бўлиши ҳамда еврокубокларда ўтган икки мавсумдагидлек омадсизликка учраши мумкинлигини таъкидлади.

Бироқ Марцело трансферини якунига етказишнинг имкони бўлмади. Бунга айнан молиявий муаммолар тўсқинлик қилди ва каталония клуби ҳисоб-китобини қилгунча, футболчини Саудия Арабистонига олиб кетиб қолишди. Шундан сўнг клуб чўнтакбоп вариантларга эътибор қаратди – шундай қилиб, клубга 31 ёшида "Ла Масия" тарбияланувчиси Ориоль Ромеу қайтарилди. Хавбек "Челси"да асосий таркиб аъзосига айлана олмади, кейинги йилларни эса "Саутгемптон" ва "Жирона"да ўтказди. Ҳимоя марказига 32 ёшли Иньиго Мартинес олиб келинди.

Трансфер бозори деярли ёпилди дейилган бир пайтда, узоқ кутилган келишувлар расмийлаштирилди – жамоа ижарага бўлсада, "Атлетико"дан Жоау Феликсни ва "Ман Сити"дан Жоау Канселуни олди.


Кўпчилик билан хайрлашишга ҳам тўғри келди

Бироқ бу борада каталонияликлар ҳали ўсишлари зарурлиги кўринмоқда – йўл қўйилган бир нечта хато туфайли клуб сотувлардан бор йўғи 105 миллион евро ишлаб олди, де-факто бу сумма янада камроқ бўлиши мумкин. Клуб раҳбарлари бу борада муаммоларни кўрмаслиги имконсиз эди ва уни ҳал қилиш умидида, Деку таклиф қилинди.

Асосий вазифа – нима бўлдики, келишувни узайтириш бўйича музокаралар олиб борилаётган Усмон Дембеле бирданига ПСЖ таклифига осонгина рози бўлди? Французнинг испан гранди билан биринчи келишуви 2022 йилгача мўлжалланган эди – аввалига футболчи эркин агентга айлангач, парижликлар сафига бориб қўшилмоқчи эди. Бироқ ватанидан таклиф келавермагач, "Барса" учун қулай шартларда ҳамкорлик муддатини узайтиришга тўғри келди. Бироқ шартномада товон пули аниқ кўрсатиб ўтилди ва у бор йўғи 50 млн евро қилиб белгиланди. 

Қизиғи, компенсация пулининг тенг ярми Дембелега тегиши ҳам белгилаб қўйилди.

Иккинчи "қопқон" – "Атлетико"дан эди. Антуан Гризманн ортга трансфер қилинаётганда "матрасчилар" сафида ижарада икки мавсум ўйнаб қўйганди. Ижара бўйича ушбу келишувда махсус банд боридики, агарда ҳужумчи бу вақт оралиғида ўйинларнинг 50%дан кўпида камида 45 дақиқа ўйнаса (жароҳат ва дисквалификацияларсиз), мадридликларда сотиб олиш ҳуқуқи бўларди. Симеоне сунъий равишда страйкернинг ўйин вақтини камайтира бошлади. Натижада, "Атлетико" шартномадаги 40 эмас фақатгина 20 млн тўлади.



Учинчи, "қахрамон" Франк Кессье – испанлар хавбекни эркин агент сифатида қўлга киритишганини инобатга олсак, унинг "Ал Аҳли"га сотувидан ишлаб олинган 12,5 миллион евро ёмон рақамлар эмасдек. Бироқ "Барса"га ўтаётганда африкалик 45 млн.га баҳоланаётганди. Яқин ўтмишда "Милан" етакчиси бўлган футболчи Испанияда мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмади ва ўйини ҳам, трансфер нархи хам пасайиб борди. Саудия Арабистони клублари Европа чемпионатларида кўзга кўринган футболчилар учун пулни аямаяпти, бироқ бу вазиятда Франкка тўланган пуллар – каталонлардан кўра, шайхларнинг ютуғи.

Бу сафар ЕЧЛ қуръаси "Барселона" учун анча омадли келди

"Барселона"нинг ЕЧЛ гуруҳидаги имкониятлари аввалги мавсумдагидан яхшироқдек. Ўтган йили Чемпионлар Лигасида "ўлим гуруҳи" тушган – плей-офф йўлланмаси учун "Бавария" ва "Интер" билан курашиш керак эди. Мюнхенликлар одатга кўра, камида чоракфинални кўзлаб йўлга чиққан ва Хави жамоасидан очиқчасига кучлироқ эди. Асосий кураш италияликлар билан бўлиши керак эди – фақат Симоне Инзаги "нерадзурри"ни ўзаро ўйинларга жуда яхши тайёрлай олди ва испанларга қарши ўйинларда 4 очко олди.

Мусобақанинг янги мавсумида еврокубка "Бавария" МЮ билан битта квартетда, миланликларга курашувчан "Бенфика" ва "Сосьедад" дуч келади. Каталониянинг асосий жамоаси эса "Антверпен", "Шахтёр" ва "Порту" билан кураш олиб боради. Аниқроғи ушбу уч клуб испанларга қаршилик кўрсатишга уринади. "Кончилар" ва бельгияликлар ўтган мавсум ёмон ўйин кўрсатишмаганди, бироқ "Барса" барибир бошқа даражада. Балки португалияликлар чинакамига рақобат қила олар, демак, плей-оффга йўл анча осонлашади.

Барчаси режадагидек бўлса, Хави шогирдлари минимум вазифани бажара олишади. Шу билан бирга Ла Лигадаги интрига ошиб бормоқда – "Реал" янги мавсумни яхши бошлади ва янги футболчилар билан яна чемпионлик учун курашади. Улардан унча узоқ бўлмаган жойда "Атлетико" бўлади. "Барса" ҳам жавоб беришга тайёрдек – Ферран Торрес Луис Энрикенинг қизи билан "хайрлашгач", ажойиб формага кириб олган. Каталонияликларнинг гавҳарлари қаторига – Ламин Ямаль қўшилди. Хави 16 ёшли вингерни мунтазам равишда асосий жамоага жалб қилмоқда, Терма таркибида ҳам дебют ўйин, голини расмийлаштиришга улгурган Ямаль катта футболдаги катта ўйинларга тайёрдек. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика