Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

ЕЧЛ: "Манчестер Юнайтед" - "Бавария". Превью News

ЕЧЛ: "Манчестер Юнайтед" - "Бавария". Превью

Бугун Европада катта футбол байрами. ЕЧЛ чорак финал дастлабки иккита баҳси бўлиб ўтади. Ҳар иккала ўйин ҳам марказий учрашув номига эга ва ҳақли.
 "Манчестер Юнайтед" жамоаси "Олимпиакос"ни  икки ўйин натижаси кўра мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. Энди улар ЕЧЛ амалдаги ғолиби "Бавария" тусиғидан ўтишлари керак. Кўпчилик футбол жамоатчилиги ушбу баҳсда МЮни имкониятларини пастроқ бахолашмоқда.

Лекин бу айнан ушбу клуб фойдасига ҳам ишлаши мумкин. Сабаби, жамоа катта босимдан йироқ. Аксинча "Бавария"да босим кўпроқ.

Бу жамоаларнинг ҳолати ва жамоадаги ички вазиятидан қатъий назар, ушбу қарама-қаршилик ўзгача кечади. Бундай жамоалар ўртасидаги учрашувларда фаворит ва аутсайдер ҳақида гапириш кўп ҳам мантиққа тўғри келмайди. Ҳар иккала клуб бой тарихга ва кучли футболчиларга эга.

Кўпчилик Мойесни танқид қилмоқда. Бу фақат АПЛ ўйинларидаги натижаси учун. МЮ ЕЧЛда ушбу мавсумни кўтаринки рухда ўтказаётганлигини баъзилар эсларидан чиқариб юборишгандек. Жамоа ўз гуруҳида етакчи бўлди ва "Олимпиакос" устидан иродали ғалаба қозонди. Дэвид Мойес айни пайтда бор эътиборини ушбу мусобоқада яхши иштирок этишга қаратган. Бу билан ўзининг мавсум давомидаги барча айбларини ювишга ҳаракат қилиши табиий.

"Бавария" эса яқиндагина Германия чемпионлигини расмийлаштирди. Ҳозир бор куч-ғайрат ЕЧЛда муваффақиятли иштирок этишга қаратилган. Олдинда улар учун МЮга қарши кечадиган иккита муҳим ўйинлар турибди. "Голливуд" жамоаси деб аталиб келинадиган ушбу жамоанинг имкониятлари ҳақида ортиқча гапириш шарт эмас.

 Айни пайтда дунёнинг энг кучли жамоаси номини оқлаб келмоқда ва турнирларда бирин-кетин ғалабалар билан ўз мухлисларини хурсанд этишмоқда. Хосеп Гвардиола ушбу мавсумда ҳам "Бавария"га ушбу иккита "қулоқ"ли,  катта кубокни Мюнхенга олиб бермоқчи.

Бавария Европа чемпионлар лигасидаги охирги еттита сафар учрашувининг барчасини ғалаба билан якунлаган.
МЮ - "Бавария" қарама-қаршилиги деганда, барчанинг ҳаёлига 1999-йилги финал келади. Ўшанда Алекс Фергюсон жамоаси ЕЧЛ кубогини мюнхенликларнинг шундоққина бурнини тагидан илиб кетган эди. Лекин, ҳозирги "Бавария"ни ўз вақтида МЮни ЕЧЛ финалида икки маротаба мағлуб этган Хосеп Гвардиола бошқармоқда.

Чемпионлар лигаси - Давид Мойеснинг МЮдаги илк мавсумида охирги умиди ҳисобланади. У қолган барча мусобақаларда имкониятларини йўққа чиқариб улгурган.
"Юнайтед" бу мавсумда Чемпионлар лигасидаги тўртта уй учрашувининг ҳаммасида ғалаба қозонган.

Англия чемпионлари немис жамоаларига қарши ўтказилган сўнгги олти беллашувни ўз фойдасига ҳал қилган.

Инглиз клубларига қарши ўйинларда Бавария 16 марта ғалаба қозонган, 15 дуранг қайд этиб, 12 бор мағлуб бўлган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика