Latest news

19:30Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  152 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  20 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

"Челси" – Чемпионлар Лигаси ғолиби! News

"Челси" – Чемпионлар Лигаси ғолиби!

Чемпионлар Лигаси ҳал қилувчи беллашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Манчестер Сити – Челси 0:1  

«Драгау»

Гол: Хаверц 42'

Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Рубен Диаш, Уокер, Зинченко, Фоден, Бернарду Силва (Фернандиньо, 64), Стерлинг (Агуэро, 76), де Брюйне (Габриэл Жезус, 60), Маҳрез, Гюндоган.

Челси – Менди, Чилуэлл, Жеймс, Рюдигер, Аспиликуэта, Маунт (Ковачич, 80), Жоржиньо, Хаверц, Канте, Тиаго Силва (Кристенсен, 39), Вернер (Пулишич, 66).

Огоҳлантиришлар: Гюндоган (34), Рюдигер (57), Габриэл Жезус (88).

Баҳс якунланди. "Челси" мухлисларини табриклаймиз! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги учрашувларда ғойибона кўришгунча!

90+7. Уууууух!  Маҳрезнинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Даҳшат!

90+3. "Манчестер Сити"нинг кетма-кет узатмалари "Челси" ҳимоячилари томонидан узоқлаштирилмоқда. 

Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

88. Габриэл Жезус қўполлик учун сариқ карточка олди. 

85. Агуэронинг узатмасига Менди эгалик қилди. 

82. Жоржиньонинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Эркин зарба.

80. "Челси"да ўзгариш: Маунт ўрнига Ковачич ўйинга қўшилди.

77. Серхио охирги ўйинида "шаҳарликлар"га ёрдам бера олармикан?!

76. "Манчестер Сити"да ўзгариш: Стерлинг ўрнига Агуэро майдонга тушди. 

73. Ууух!  Кай Хаверц ажойиб техникасини намойиш қилиб, Пулишични қулай позицияга олиб чиқди, унинг зарбаси эса дарвозага аниқ бормади. 

71. Ҳаммаси жойида, жароҳат мавжуд эмас. Аспиликуэта майдонга қайтди.

70. Ўйинда "пауза". Аспиликуэтага тиббий ёрдам зарур.

68. "Ман Сити"да даҳшатли ҳужум!  Маҳрезнинг пасини жон-жаҳди билан тўпга интилган Аспиликуэта қайтарди. 

66. "Челси"да ўзгариш: Вернер ўрнига Пулишич майдонга тушди.

64. "Манчестер Сити"да алмаштириш: Бернарду Силва ўрнига Фернандиньо туширилди.

62. Вазият ВАРда кўрилди ва пенальти йўқлиги маълум қилинди.

61. Рис Жеймс жарима майдони ичида тўпни қўл билан ўйнагандек туюлди, аммо ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини, пенальти йўқлигини айтди.

60. Пеп Гвардиола мажбурий ўзгаришга қўл урди: Кевин де Брюйне ўрнига Габриэл Жезус ўйинни давом эттиради.

57. Антонио Рюдигер огоҳлантирилди. 

56. Кевин Де Брюйне тўқнашувда жароҳатланди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

54. Гюндоган Хаверцга нисбатан қоидани бузишга мажбур бўлди. 

52. "Челси" тўпга эгалик қилмоқда, "Сити" эса кичик босимни ташкил қилмоқда.

49. Кайл Уокер ичкарига пас узатди, Эдуар Менди уни эгаллаб олди.

48. Илкай Гюндоган олис масофадан жарима зарбасини ижро этди, ҳимоячилардан бири хавфни бартараф қилди.

47. Аспиликуэта де Брюйнега нисбатан жуда қўпол ўйнади.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+2. Тимо Вернер тўхтатмасдан зарба берди, аммо бу рақиб посбонига хавф туғдирмади, аниқроғи, зарба аниқ чиқмади.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

42. ГООООООООООООООООООЛ!  Маунтнинг қойилмақом пасидан кейин Хаверц дарвозабонни алдаб, гол урди – 0:1!

39. "Челси"да ўзгариш: Тиаго Силва ўрнига Кристенсен тушди. 

39. Афсуски, Тиаго Силва баҳсни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. 

37. Тиаго Силва озроқ оқсоқланди, бироқ ўйинни давом эттира олади. 

36. Ўйинда кичик танаффус юзага келди. Футболчилар сув ичиб олишмоқда. 

34. Маунтни йиқитган Илкай Гюндоганга сариқ карточка кўрсатилди. 

33. Ўйин бироз тин олди. "Челси" тўпга эгалик қиляпти, "Сити" эса уни олиб қўйиш ҳаракатида. 

30. Даҳшат!  Қандай пас!  Уокер ўнг қанот орқали марказда турган Маҳрезга қулай пас тақдим этди, аммо Рияд буни кутмагани боис тўп ўтиб кетди.

27. Уууух!  Фоденнинг зарбаси йўлига Рюдигер ўз вақтида тўғаноқ бўлди, тўп Мендида. 

23. Рис Жеймс тўпни кучли тарзда ичкарига оширди, Стоунз бунга қарши чиқди.

21. Де Брюйненинг ерлатиб берган пасини ҳимоячилар қайтиришди, лекин бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди, Кевин офсайдда бўлган экан. 

19. Вернер ўйин бошланганидан буён 3 та турлича вазиятга эга бўлди, ҳозирча самарасиз.

17. Зарба!  Кантенинг бош билан берган зарбаси ўнг устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

15. Зарба!  Тимо Вернернинг дарвоза томон йўллаган зарбаси рикошет орқали йўналишини ўзгартириб, бироз ноаниқ кетди.

14. Вернер!  Маунтнинг қулай пасидан кейин Вернер бироз ноқулай равишда зарба берди, зарба кучсиз чиққани боис Эдерсон қийналмади.  

13. Бенжамин Чилуэлл офсайдда қолиб кетди, яхши вазият юзага келиши мумкин эди...

12. Гюндоган майдон марказида Маунтни қоидани бузиш эвазига тўхтатиб қолди. 

10. Уууух!  Стерлингнинг хавфли пасини Чилуэлл ўз вақтида қайтара олди. 

8. Эдерсоннинг фантастик узатмаси Стерлингни деярли бирга-бир ҳолатга олиб чиқди. Дарвозабон олдинга чиқиб келиб, хавфни бартараф қилди.

7. Кайл Уокер Тиаго Силвага нисбатан қоидани бузди.

4. Хавфли вазият!  Кай Хаверцнинг узатмасига Эдерсон биринчи бўлиб эга чиқди.

2. Чилуэлл Маҳрезга нисбатан қўполлик ишлатди, ЛАос ҳуштагини чалди.

1. Ўйинга старт берилди!  Қани кеттик!

Стадион "ёнмоқда"!

Чигил ёзди машғулотлардан суратлар

"Шалпангқулоқ"ни ким қўлга киритади?

Ўйинни қаердан туриб ва ким билан бирга томоша қиляпсиз?

- Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун Европа Чемпионлар Лигаси финалида икки Англия клуби ўзаро тўқнаш келади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика