Latest news

19:502024 йил ёзининг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Мавсум улар учун қандай ўтди?   0 19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  8 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  3 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3

ЕЧЛ финал ўйини "СПОРТ ТВ" да олиб берилмайдими? News

ЕЧЛ финал ўйини "СПОРТ ТВ" да олиб берилмайдими?

30 апрель куни Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган «Челси» ҳамда «Атлетико» клублари ўртасида жавоб ўйини бўлиб ўтди.
Маълум қилинганидек, «Спорт» телеканали учрашувни жонли эфирга узатиши керак эди. Бу ўйин трансляция қилиниши ҳақида теледастурларда ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси сайтида ҳам хабар берилган эди.

«Садо» газетасидаги теледастур. Фото: «Дарё»

«Спорт» телеканалидаги манбамиз маълумотига кўра, «Челси»—«Атлетико» учрашувини жонли эфирга узатмаганига ушбу чемпионатнинг трансляция ҳуқуқига эгалик қилувчи компания даъвоси сабаб бўлган. 30 апрель куни ЎзМТРКга ушбу компаниядан учрашувни трансляция қилмаслик ҳақида огоҳлантириш хати келган. Шуни эътиборга олиб, ЎзМТРК раҳбарияти учрашувни эфирга узатмасликка қарор қилган.


МТРК расмий сайтидан скриншот

Таъкидлаш жоиз, «Спорт» телеканалидаги манбамиз огоҳлантириш хатини юборган компания номини маълум қилмади.

Шунингдек, манбамизнинг қўшимча қилишича, Европа Чемпионлар лигаси финалидаги «Атлетико» ва «Реал» ўртасидаги учрашувни «Спорт» телеканали томонидан тўғридан-тўғри олиб берилиши ҳам номаълум бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, аввал режалаштирилган Европа лигасидаги ўйинлар трансляцияси ҳам бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, «Челси»—«Атлетико» учрашувида 1:3 ҳисобида «Атлетико» жамоаси ғалаба қозонди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика