Latest news

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  11 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

ЕЧЛ. Чоршанба кунги қаҳрамонлар ФОТО News

ЕЧЛ. Чоршанба кунги қаҳрамонлар ФОТО

Тунда Европа чемпионлар лигасида ўзини кўрсатган 8 нафар қаҳрамонни сизларга тақдим этамиз.



"Шахтёр" - ПСЖ 0:3
Қаҳрамон:
Ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда яхши ўйнаган Давид Луиз шу куни Донецк клуби дарвозасига гол урди.


"Мальме" - "Реал Мадрид" 0:2
Қаҳрамон
: Швецияда дублга эришган Криштиану Роналду фаолиятидаги 500 ва 501-голларини урди. Бундан ташқари у Мадрид клуби сафида ўзининг голлари сонини 323та етказиб олиб мутлоқ рекордчи Раулга етиб олди.


"Манчестер Юнайтед" - "Вольфсбург" 2:1
Қаҳрамон:
Хуан Мата биринчи бўлимда пенальтидан гол урди ва иккинчи бўлимда Крис Смоллингга фантастик голли пас узатди.


ЦСКА - ПСВ 3:2
Қаҳрамон:
Африкалик Сейду Думбия Голландия клубига қарши баҳсда иккита гол урди. У хет-трик ҳам қайд этиши мумкин эди, бироқ иккинчи пенальтини ноаниқ тепди.


"Астана" - "Галатасарой" 2:2
Қаҳрамон:
Қозоғистон клуби илк бор ЕЧЛ гуруҳ босқичида очко олди. "Астана" клуби сафида колумбиялик Рохер Каньяс 89-дақиқада қаҳрамонга айланди. Аниқроғи айнан унинг зарбасидан сўнг "Галатасарой" ҳимоячиси ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди - 2:2.


"Атлетико" - "Бенфика" 1:2
Қаҳрамон:
"Бенфика" вакили Николас Гайтан биринчи бўлимда "Атлетико" дарвозасига тўп киритди. Иккинчи бўлимда айнан унинг пасидан сўнг ғалаба тўпи киритилди.


"Боруссия М" - "Манчестер Сити" 1:2
Қаҳрамон:
Меҳмонлар ҳужумчиси Серхио Агуэро ўйиннинг 90-дақиқасида ўзи ишлаган пенальтидан унумли фойдаланиб "Сити"га ғалаба келтирди.


"Ювентус" - "Севилья" 2:0
Қаҳрамон:
ЕЧЛ финалчиси ўз майдонида "Севилья"ни мағлуб этди. Турин клуби ҳужумчиси испаниялик Альваро Мората ЕЧЛда кетма-кет бешинчи ўйинда ҳам гол уриб Алессандро Дель Пьеронинг натижасини такрорлади.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика