ЕЧЛ. Чорак финалнинг "қайноқ" лаҳзалари (ФОТО)
14 apr 2016 22:01
News
ЕЧЛ. Чорак финалнинг "қайноқ" лаҳзалари (ФОТО)
Хет-трик қайд этиб, жамоасини ярим финалга олиб чиққан Роналду тўпни футболкасини ичига тиқиб олса ҳам арзийди...
Муҳими дуранг эмас, асосийси жамоа ярим финалга чиқди. Шу боис, Мюллер одатдагидек учрашувдан сўнг ўзининг ажабтовур рақси билан бутун жамоасини кулдуриб, байрамни ўз мухлислари қаршисида бошлаб юборди. Бу "Бавария" учун анъанага айланган.
Диего Симеони "болалари" "Барселона"ни мусобақадан чиқариб юборишгани ва ўзлари ярим финалга йўл олишганидан жуда мамнунлар...
"Манчестер Сити" ўз тарихида илк бор ярим финалга йўл олганига Де Брюйненинг ҳиссаси катталигини барча яхши билади. Аммо жамоа посбони Жо Хартнинг ҳам хизматлари муҳим роль ўйнаганини ҳеч ким инкор этолмайди...
Роналду "Вольфсбург" дарвозасига учинчи голини киритганидан сўнг Адҳам Солиевнинг "Бўри эдим, бўри..." - деган қўшиғини баланд овозда айтиб, Германиядан келган "бўрилар"нинг мухлисларини жиғига тегмоқда...
Манчестерда эса ўша кеча "бўрилар"нинг собиқ футболчиси Де Брюйне ПСЖни чорак финалда қолдириб, "Сити"га ярим финал чиптасини "совға" қилаётганди...
Дарҳақиқат, Луис Суарез ва бошқалар "Атлетико"га қарши ўйинда деярли "ухлаб" қолишди...
Comments