Latest news

16:59Германия — Франция. Миллатлар лигаси учинчи ўрин учун бўладиган баҳснинг таркиблари маълум  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  0 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  0 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  8 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  9 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  4 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  1 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  13 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  20 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  14 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0

ЕЧЛ. Бугун ким финалга чиқади? News

ЕЧЛ. Бугун ким финалга чиқади?

Бугун Европа чемпионлар лигасида дастлабки финалчи аниқланади.

Реал – Бавария
Сешанба, 23:45, Мадрид, "Сантьяго Бернабеу".
Бош ҳакам –
Жунейт Чақир (Туркия).
Дисквалификация: йўқ
Жароҳатланган: Дани Карвахаль, Иско - Мануэль Нойер, Жером Боатенг, Артуро Видаль, Арьен Роббен, Кингсли Коман

Дастлабки учрашувда "Бавария" ўз майдонида айримларнинг айтишига кўра, сенсацион тарзда мағлуб бўлди. Ўшанда катта ташаббусга эришган мюнхенликлар яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишмади. Шунингдек, Арьен Роббен ва Жером Боатенгнинг жароҳати ҳам "Бавария"нинг зарарига ишлади.

Агарда "Реал" ЕЧЛ финалига чиқадиган бўлса, кўҳна қитъанинг нуфузли турнири ҳал қилувчи учрашувига кетма кет 3-марта етиб келган ҳисобланади. Агарда "Бавария"нинг омади келадиган бўлса, улар учун бу финал 2012/13 йилги мавсумдан кейин биринчиси бўлади.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

- Плей-оффнинг илк учрашувида ўз майдонида мағлуб бўлиб, кейинги баҳсда ғалабага эришиб, навбатдаги босқичга ўтиш ҳолати ЕЧЛ тарихида икки марта содир бўлган. ЕЧЛ-1995/96 йилги мавсумда "Аякс" ўз майдонида "Панатинаикос"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлади. Бироқ жавоб баҳсида Грецияда 3:0 ҳисобида ғалабага қозонди. 2010/11 йилда эса "Бавария" сафарда "Интер"ни 1:0 ҳисобида доғда қолдиради. Жавоб учрашувида эса миланликлар 3:2 ҳисоби билан рақибни мағлуб этади.

- "Бавария" ва "Реал" ЕЧЛда ўзаро ўйин ўтказиш борасида рекордчи ҳисобланишади. Бугун уларнинг ўзаро 26-баҳси ўтказилади. Ушбу жамоалар ЕЧЛ ярим финалида 7-бора тўқнаш келишмоқда.

- "Реал" кетма-кет 8-бора ЕЧЛ ярим финалига етиб келди. 

- "Реал" "Бавария" билан ўтган сўнгги 6 учрашувда фақатгина ғалабага эришган. Тўплар фарқи - 15:5.

- Роналду "Бавария" билан ўтган сўнгги 4 ўйинда 7 гол киритди.

- “Реал” ЕЧЛ совринини кетма-кет 2 марта қўлга киритган ягона жамоа.

- Жамоалар ўзаро 25 учрашув ўтказишган. Шуларнинг 12тасида "Реал", 11тасида "Бавария"нинг қўли баланд келган. 2 баҳсда ғолиб аниқланмаган. Германия жамоаси 37, Мадрид клуби 39 гол киритган.

ЖАМОАЛАРНИНГ СЎНГГИ ЎЗАРО УЧРАШУВИ

25.04.2018. Германия. Мюнхен. "Алльянц-Арена"
"Бавария" (Мюнхен, Германия) - "Реал" (Мадрид, Испания) 1:2
Голлар:
Киммих, 28 - Марсело, 44, Асенсио, 57
"Бавария": Ульрайх, Киммих, Боатенг (Зюле, 34), Хуммельс, Рафинья, Хави Мартинес (Толиссо, 75), Хамес, Мюллер, Роббен (Алькантара, 8), Рибери, Левандовски
"Реал": Навас, Карвахаль (Бензема, 67), Варан, Рамос, Марсело, Каземиро (Ковачич, 83), Модрич, Кроос, Васкес, Иско (Асенсио, 46), Роналду
Огоҳлантириш: Рибери, 52 - Каземиро, 78

ЖАМОАЛАРНИНГ ЎЗАРО СЎНГГИ 10 УЧРАШУВИ

Бавария – Реал Мадрид 1:2 (Чемпионлар лигаси 2017/18, 1/2 финал)

Реал Мадрид - Бавария 4:2 (Чемпионлар лигаси 2016/17, 1/4 финал)

Бавария – Реал Мадрид 1:2 (Чемпионлар лигаси 2016/17, 1/4 финал)

Бавария – Реал Мадрид 0:4 (Чемпионлар лигаси 2013/14, 1/2 финал)

Реал Мадрид – Бавария 1:0 (Чемпионлар лигаси 2013/14, 1/2 финал)

Реал Мадрид – Бавария 2:1 (Чемпионлар лигаси 2011/12, 1/2 финал)

Бавария – Реал Мадрид 2:1 (Чемпионлар лигаси 2011/12, 1/2 финал)

Бавария – Реал Мадрид 2:1 (Чемпионлар лигаси 2006/07, 1/8 финал)

Реал Мадрид – Бавария 3:2 (Чемпионлар лигаси 2006/07, 1/8 финал)

Реал Мадрид – Бавария 1:0 (Чемпионлар лигаси 2003/04, 1/8 финал)

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика